Прокуратура Тошкент вилоятидаги мактаб-интернатда ўта қўпол қонунбузилишларни аниқлади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишШкольники во время перемены, архивное фото
Школьники во время перемены, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мактаб-интернат мансабдор шахслари ва бошқа шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Тошкент вилоят прокуратураси томонидан Оққўрғон туманидаги 78-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти ўрганилиб, текширилганда ўта қўпол қонунбузилиши ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Капельница - Sputnik Ўзбекистон
Прокуратура Тошкентдаги мусобақадан сўнг кикбоксчининг вафот этиши бўйича иш очди

Хабарда айтилишича, текшириш вақтида мактаб-интернатда санитария-гигиена қоидаларига умуман риоя қилинмаганлиги маълум бўлди.

Масалан, мактабгача таълим гуруҳлари учун алоҳида ётоқхоналар ташкил этилмагани, ётоқхонада яшовчи болаларга ювиниш учун шароитлар яратилмагани, ҳаттоки таълим муассасасининг 33 нафар ходимлари тиббий кўрикдан ўтмасдан фаолият кўрсатиб келган.

"Ачинарлиси, кўп йиллардан буён мактаб-интернат ётоқхонасида мавжуд хожатхона носоз ҳолда бўлиб, болалар ундан санитария-гигиена талабларига зид равишда фойдаланиб келаётганлиги ҳамда зарарсизлантирувчи эритмалар таъминоти йўқлиги натижасида бир қанча тарбияланувчилар тери-таносил касалликларига чалинганлиги барчани ташвишга солиши лозим. Таълим муассасасининг мансабдор шахслари томонидан ушбу касалликларни эрта аниқлаш ва болалар касалланишининг олдини олиш чоралари кўрилмасдан, аксинча, нотўғри даволаш ишлари ўтказилиб, тиббий меъёрларга мос бўлмаган муолажалар олиб борилган", — дейилган хабарда.

Лекарственные средства - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент аэропортида 10 минг долларлик дори воситалари контрабандаси аниқланди

Бундан ташқари, таълим муассасасининг 16 ёшли бошқа бир тарбияланувчиси И.Соколовнинг бир ярим ойдан буён дарс машғулотларига қатнашмасдан бедарак йўқолганлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига хабар берилмаган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан мактаб-интернат мансабдор шахслари ва бошқа шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Дастлабки тергов давомида аниқланган ҳар бир қонун бузилиши ҳолатига қонуний баҳо берилиб, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ва айбдор шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш чоралари таъминланади.

Янгиликлар лентаси
0