Прокуратура Тошкентдаги мусобақадан сўнг кикбоксчининг вафот этиши бўйича иш очди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишКапельница
Капельница - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мусобақага махсус тайёргарликдан ўтмаган, тегишли малака тоифасини олмаган шахс бош ҳакамлик қилган, мураббийлик фаолияти билан шуғулланишига тегишли рухсатномаси бўлмаган шахс эса мураббий сифатида иштирок этишга жалб қилинган.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Тошкент шаҳар прокуратураси 18 ёшли кикбоксчининг мусобақадан сўнг вафот этиши ҳолати бўйича жиноят иши очди, деб хабар берди uznews.uz.

"UzNews.uz"нинг ишончли манбаси хабарига кўра, 14 апрел куни мусобақалар жараёнида олган тан жароҳати сабаб шифохонага олиб борилган 18 ёшли спортчи 21 апрел куни вафот этган.

Ўтказилган текширув натижаларига кўра, мусобақага махсус тайёргарликдан ўтмаган, тегишли малака тоифасини олмаган шахс бош ҳакамлик қилган, мураббийлик фаолияти билан шуғулланишига тегишли рухсатномаси бўлмаган шахс эса мураббий сифатида иштирок этишга жалб қилинган.

Бундан ташқари, спортчининг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишини таъминламасдан, тиббий суғурта полисисиз, ота-онасининг розилигисиз ҳамда иштирокисиз мусобақада катнашишига йўл қўйилгани аниқланган.

Шунингдек, "UzNews.uz" манбаси ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг Ассоциацияси Тошкент шаҳар бўлими мансабдор шахсларига нисбатан тергов ишлари олиб борилаётгани ҳақида ҳам хабар қилди.

Янгиликлар лентаси
0