Аҳмаджон Мелибоев: Айтматов асарлари Ўзбекистонда қирғиз тилига муносабатни ўзгартирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАхмаджон Мелибоев принимает памятные подарки - книги от ректора института востоковедения А. Маннонова
Ахмаджон Мелибоев принимает памятные подарки - книги от ректора института востоковедения А. Маннонова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Чингиз Айтматов қирғизистонлик ёзувчи бўлса, унинг қаҳрамонлари қирғизлар бўлса, воқеалар Қирғизистонда кечган бўлса, уларда соф миллий туйғулар акс этган бўлса, нима учун у Африкада, Европада, Америкада ўқиляпти?", - деган саволга жавоб берар экан, олим Чингиз Айтматов феноменининг иккита асосини санаб ўтди

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Чингиз Айтматовни ижоди боис, Ўзбекистонда қирғиз тилига муносабат ўзгарди, қизиқиш ортди, деди 2 апрел куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида ўтказилган тадбирда ЎзМУ қошидаги Чингиз Айтматов номидаги марказ раҳбари Аҳмаджон Мелибоев.

Айтматовшунос олим "Чингиз Айтматов адабий меросини ўрганиш" мавзусида нутқ сўзлади.

Чингиз Айтматов - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент давлат Шарқшунослик институтида Айтматов хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди
"Олимнинг умри — ўлчовсиз бўлади. У — йиллар саноғига сиғмайди. Бир одам 20 йил яшаб, икки юз йиллик иш қилиш мумкин, бир одам 100га чиқиб, бир сўмлик ҳам иш қилмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам, ижодкор зиёлиларга, улуғ алломаларга баҳо берганда, улардан халқига, миллатига, ватанига қандай мерос қолди ва у мерос нимага хизмат қилади, бунёдкорликками ёки бошқа ишларгами, мана шу савол кўрилади", — деди Мелибоев ва Чингиз Айтматовнинг ижоди ҳам, унинг қолдирган мероси ҳам ҳеч қачон битта миллат, битта замин, битта жойга сиғмаслигини, адиб меросидан бутун дунё баҳраманд бўлаётганини қўшимча қилди.

Чингиз Айтматов қирғизистонлик ёзувчи бўлса, унинг қаҳрамонлари қирғизлар бўлса, воқеалар Қирғизистонда кечган бўлса, уларда соф миллий туйғулар акс этган бўлса, нима учун у Африкада, Европада, Америкада ўқиляпти, деган саволга жавоб берар экан, олим Чингиз Айтматов феноменининг иккита асосини санаб ўтди.

"Чингиз Айтматов феноменининг асосларидан бири шундаки, у битта миллат, битта маконни эмас, умуминсоний муаммоларни кўтариб чиққан. Ҳаммага дахлдор масалаларни олиб чиққанлиги учун ҳам мана шундай муваффақият қозонди. Иккинчидан, Чингиз Айтматов воқеа ҳодисалар ривожини бошқа тенгдошлари, устозларидан фарқли ўлароқ, ўттиз-қирқ йил олдин кўра билган", — деди эксперт.

Янгиликлар лентаси
0