Тошкент давлат Шарқшунослик институтида Айтматов хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди

© Sputnik / Юрий Иванов / Медиабанкка ўтишЧингиз Айтматов
Чингиз Айтматов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбирда ўтган асрнинг 80-йилларида собиқ Марказ томонидан уюштирилган "ўзбек иши", "пахта иши" каби ноҳақ сиёсий кампаниялар чоғида Чингиз Айтматовнинг адолат ва ҳақиқат куйчиси сифатида ўзбек халқи шаънини катта минбарлардан туриб мардона ҳимоя қилгани ёдга олинди

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik, Дилшода Раҳматова. 2018 йил 2 май куни Тошкент давлат шарқшунослик институти Маданият саройида "Чингиз Айтматов — жаҳон адабиётининг буюк намояндаси" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

ТошДШИ ректори профессор Абдураҳим Маннонов тадбирни кириш сўзи билан очиб берди.

© Sputnik / Рамиз БахтияровРектор Ташкентского государственного института востоковедения Абдурахим Маннанов
Ректор Ташкентского государственного института востоковедения Абдурахим Маннанов - Sputnik Ўзбекистон
Ректор Ташкентского государственного института востоковедения Абдурахим Маннанов

Профессор ўз нутқи аввалида жорий йил апрель ойида буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон президентининг алоҳида қарори қабул қилинганлигини таъкидлаб ўтди.

© Sputnik / Рамиз БахтияровМероприятие посвященное памяти Чингиза Айтматова прошел в институте востоковедения
Мероприятие посвященное памяти Чингиза Айтматова прошел в институте востоковедения - Sputnik Ўзбекистон
Мероприятие посвященное памяти Чингиза Айтматова прошел в институте востоковедения

"Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов нафақат қирғиз эли, айни пайтда, бутун туркий мамлакатлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва қадрли сиймо, Ўзбекистоннинг улкан дўсти эди", деб қайд этган Ўзбекистон президенти ушбу қарорда.

Давра суҳбатида ЎзМУ қошидаги Чингиз Айтматов номидаги марказ раҳбари Аҳмаджон Мелибоев "Чингиз Айтматов ижодий меросини ўрганиш" мавзусида нутқ сўзлади. Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Ғофуров Чингиз Айтматов маҳорати, унинг коинот кўламидаги ёзувчилиги тўғрисида қизиқарли фикрлари билан ўртоқлашди.

Чингиз Айтматов - Sputnik Ўзбекистон
Айтматовнинг қирғиз тилида нашр қилинмаган асари топилди

Журналист, маҳоратли таржимон Тўланбой Қурбонов — Чингиз Айтматовнинг дипломат ва жамоат арбоби сифатида қирралари ҳақида сўзлаб берди.

Тадбирда Чингиз Айтматов Марказий Осиёнинг тинчлиги ва барқарорлиги, порлоқ келажаги, халқлар ўртасида мустаҳкам дўстликнинг қарор топиши йўлида кўп қиррали мардона фаолият олиб борганлиги эътироф этилди.

Шунингдек, ўтган асрнинг 80-йилларида собиқ Марказ томонидан уюштирилган "ўзбек иши", "пахта иши" каби ноҳақ сиёсий кампаниялар чоғида Чингиз Айтматовнинг адолат ва ҳақиқат куйчиси сифатида ўзбек халқи шаънини катта минбарлардан туриб мардона ҳимоя қилгани ёдга олинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон раҳбари кўрсатмаси билан йил давомида "Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон" номли хотира китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш, Айтматов ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш, ёзувчи асарлари асосида янги спектакль саҳналаштириш ва бадиий фильм суратга олиш, адиб хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига Чингиз Айтматов номини бериш, Тошкент вилояти Паркент туманидаги 33-мактабда адиб бюстини ўрнатиш кўзда тутилган.

2018 йил декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбек Миллий академик драма театрида атоқли адиб хотирасига бағишланган ижодий кеча ўтказилиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0