Ўзбекистон Ҳукумати Садриддин Айний уй-музейини таъмирлаш учун 37 минг доллар ажратди

© Sputnik / Дильшода РахматоваБюст Садриддина Айни находящийся в его доме-музее, Самарканд
Бюст Садриддина Айни находящийся в его доме-музее, Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Садриддин Айний Бухоро таваллуд топган. Самарқандда яшаб, ижод қилган. У ҳақиқатда икки халқ фарзанди эди.

1967 йилда Ўзбекистон Ҳукумати ташаббуси билан Садриддин Айнийнинг ёдгорлик уй-музейи ташкил этилган. Музей очилганидан бери унинг экспозицияси икки марта янгиланган. Охирги марта яқиндагина, 15 апрел куни буюк олимнинг 140 йиллиги муносабати билан уй-музейга Садриддин Айнийга тегишли бўлган ҳужжатлар келтирилди.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
"Вақт синовидан ўтган дўстлик: тожик ва ўзбек халқи муносабатлари ҳақида фильм

Шунингдек, уй-музей 2018 йил март ойи якунида кичик таъмирлаш ишлари учун ёпилган. Май ойининг иккинчи ярмида эса музей 2 ойга тўлиқ таъмирлаш учун ёпилади.

Ёзувчи ва давлат арбоби Айний фаолияти билан яқиндан танишиш, бу уйда нималар сақлаётганлигини билиш мақсадида Sputnik мухбири ёдгорлик музейига ташриф буюрди.

Музейга ташриф буюрадиган одам ўтмишга қайтгандек, ҳайратда қолиши табиий. Ахир дунё тан олган олим ҳаёт ижоди ва ўтмишдаги воқеалар билан яқиндан танишиш имконияти ҳар доим бўлавермайди.

© Sputnik / Дильшода РахматоваМемориальный дом-музей Садриддина Айни, город Самарканд
Мемориальный дом-музей Садриддина Айни, город Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
Мемориальный дом-музей Садриддина Айни, город Самарканд

"Сиз айни вақтда келдингиз, 15-20 кундан сўнг музей тўлиқ таъмирлаш учун ёпилади", — дея ўз суҳбатини бошлади музейда гид сифатида фаолият юритувчи Фарида Нарзуллаева.

Таъмирлаш ишлари масаласига суҳбатимиз давомида яна қайтамиз. Ҳозир эса замонавий ўзбек ва тожик адабиёти асосчиси бўлган, Тожикистон қаҳрамони — Садриддин Айний яшаб, ижод қилган хоналарни кўздан кечиришга қарор қилдик.

Икки тилда ижод қилган ёзувчи, олим Айнийнинг ёдгорлик уй-музейи Самарқанд марказида, машҳур Регистон майдонининг деярли рўпарасида жойлашган.

"Устоз" деган мўтабар номга лойиқ топилган ва эъзозланган олим Садриддин Айнийнинг Самарқандга келиб қолиши тарихига назар ташлаймиз. 

…Бухорода таваллуд топган маърифатчи талабалик чоғларидаёқ Аҳмад Дониш ёзган асарлардан таъсирланган ҳолда, Европача услубдаги янги мактабларни очиш, замонавий ўқув дастурлар асосида болаларни ўқитиш керак деган хулосага келди.

© Sputnik / Дильшода РахматоваДом музей Садриддина Айни в Самарканде
Дом музей Садриддина Айни в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Дом музей Садриддина Айни в Самарканде

Аммо ўша вақтларда Бухорода ҳукмрон бўлган амир эркин фикрлайдиган маърифатчиларни таъқиб қила бошлайди. Шу вақтларда, яъни 1915-16 йилларда Садриддин Айний Бухорода яширинади.

1917 йил 9 апрелда жадидчилар қўзғолони бўлган пайтда, Айний Бухорода қўлга олинади ва 75 дарра таёқ ўриш билан жазоланиб, қамоққа солинади. Қўқон госпиталида 2 ҳафта даволангач, Самарқадда доимий яшаш учун йўлга чиқишга қарор қилади…

"Устоз Садриддин Айний Самарқандга келгач, аввалига дўстлар ва қариндошлар уйларида яшаганлар. Бир қанча вақтдан сўнг, 1923 йилда мана шу уй-музейнинг, сиз кўриб турган ўнг томондаги биринчи қисмини сотиб олади. (Уй икки қисмдан иборат, таҳр.) 1930 йилларда эса Ўзбекистон Ҳукумати Садриддин Айнингнинг шахсан ўзи тузган лойиҳаси асосида уйнинг мана шу, чап томондаги қисмини пишиқ ғиштдан қуриб беради. Ҳукумат бу билан олимга у ижод қилиши учун зарур шароитларни яратиб берган эди", — дейди Фарида Нарзуллаева.

© Sputnik / Дильшода РахматоваРабочий кабинет Садриддина Айни
Рабочий кабинет Садриддина Айни - Sputnik Ўзбекистон
Рабочий кабинет Садриддина Айни

Самарқандлик илм аҳли Айний келишини жуда катта хурсандчилик билан қарши олишади. Айний янгича услубдаги мактабларни очиш борасида ўзбек ва тожик маърифатчилари билан фаол иш бошлайди. У вақтда Ўзбекистон ва Тожикистон пойтахти Самарқанд шаҳри бўлган, Айний Самарқанддаги тожик нашриётида иш фаолият олиб боради.

Совет ҳокимиятининг илк даврларида, Тожикистон ҳали шаклланмаган пайтда, тожикларнинг миллат сифатида мавжудлигини инкор этган кучлар пайдо бўлади.

Садриддин Айний ўзининг "Тожик адабиётидан намуналар" номли китоби билан бу баҳсларга якун ясайди. Бу китобни у Самарқандда ёзади. Мана шу асари учун Айнийга биринчилардан бўлиб Тожикистон Қаҳрамони унвони берилади.

© Sputnik / Дильшода РахматоваКомната для отдыха, музей Садриддина Айни, город Самарканд
Комната для отдыха, музей Садриддина Айни, город Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
Комната для отдыха, музей Садриддина Айни, город Самарканд

Айний ижод қилган хона одми, ортиқча нарсанинг ўзи йўқ — тахтали стол, лампа, телефон, шунингдек, китоб жавони ва диван қўйилган…

Бундай камтарона жиҳозланган хонада мутафаккир тожик ва ўзбек тиллари ёзилган асарлари устида иш олиб боради.

Айнан шу ерда унинг "Одина", "Қул бобо", "Эски мактаб", "Судхўрнинг ўлими" қиссалари, "Дохунда" ва "Қуллар" романларини ёзади. 1936 йилда ёзилган "Судхўрнинг ўлими" асари катта шуҳрат келтиради. Ушбу асарида Айний Бухородаги феодал тизимни қоралаган.

Фарида Нарзуллаева сўзларига кўра, шу ерда Айний машҳур давлат арбоблари — Файзулла Хўжаев, Йўлдош Охунбобоев ва бошқалар билан учрашган. Шунингдек, ўзбек шоираси Зулфия ва Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси Марказий кўмитаси биринчи котиби Шароф Рашидов ҳам ушбу хонадонда меҳмон бўлишган. Хона деворида осиғлик суратлар бу ҳақда "сўзлаб" туришибди…

© Sputnik / Дильшода РахматоваДом-музей Садриддина Айни
Дом-музей Садриддина Айни - Sputnik Ўзбекистон
Дом-музей Садриддина Айни

Тожикистондан ҳам меҳмонлар келишадими, савол бераман гидга. "Албатта, Ўзбекистон-Тожикистон чегараси очилгандан кейин бир ой ичида жуда зиёратчи, сайёҳлар жуда кўп бўлди. Ҳалигача уларнинг кети узилгани йўқ..", — деган жавобни оламан.

"Тожикистон истиқлолининг 10 йиллигига бу кишига Тожикистон қаҳрамони унвони берилган. Шунинг учун ҳам у ердан институт ва университет талабалари, ҳаттоки оддий аҳоли ҳам бу кишининг уйлари, яшаган жойларини кўришга келишаяпти", — давом эттиради музей ходимаси.

Фарида Нарзуллаеванинг сўзларига кўра, жорий йил 15 апрел куни мана шу уй-музейда устоз Айнийнинг 140 йиллик юбилейлари катта тантана тарзида нишонланган. "Мана шу юбилей муносабати билан уй-музейда қўшимча экспозициялар очилди, мана бу қўлёзма, китоблар, устозга тегишли шахсий ҳужжатлар шулар жумласидан", — дейди Фарида Нарзуллаева.

Суҳбат давомида аёл музейни таъмирлаш учун Ўзбекистон ҳукумати томонидан 300 миллион сўм (37 минг доллар, таҳр.) маблағ ажратилганлигини маълум қилди. "Музей тўлиқ таъмирдан чиқарилади, тартибга келтирилади, ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Концепция ишлаб чиқилган. Ёдгорлик мажмуи таниб бўлмас даражада ўзгаради, чирой очади", — дейди Фарида опа.

© Sputnik / Дильшода РахматоваДом-музей Садриддина Айни, город Самарканд
Дом-музей Садриддина Айни, город Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
Дом-музей Садриддина Айни, город Самарканд

Садриддин Айний ушбу уйда 1954 йил май ойигача яшаб, ижод қилган. Шундан сўнг оғир хасталикка чалиниб, даволаниш учун Тожикистонга боришга мажбур бўлган. Душанбеда икки ой яшаб, 15 июлда вафот этган. Садриддин Айний Душанбеда, Айний номидаги боғда дафн этилган.

© Sputnik / Дильшода РахматоваПохоронный процесс, в Душанбе прощаются с великим умом человечества Садриддином Айни
Похоронный процесс, в Душанбе прощаются с великим умом человечества Садриддином Айни - Sputnik Ўзбекистон
Похоронный процесс, в Душанбе прощаются с великим умом человечества Садриддином Айни

Тожикистонда вақти Айний умуман ижодга қўл урмаган экан, у кишидан бунинг сабабини сўрашганида: "Мен Самарқандга қайтишим керак. Ўзимнинг ёзув столимга ўтириб, қаламимни сиёҳдонимга ботирсам, шунда мен янги асар ёза оламан", — деб айтган экан Айний ўз яқинларига…

Бугунги кунда давлатлар ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилди. Айнан Садриддий Айний сингари буюк ижодкорлар икки давлат халқлари бирлашишида ўз ҳиссаларини қўшганлар.

Янгиликлар лентаси
0