ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати тожик ва ўзбек халқи ўртасидаги муносабатлар ҳақида "Ўзбекистон ва Тожикистон: вақт синовидан ўтган дўстлик" фильмини эълон қилди.
Йигирма дақиқадан сал зиёд давом этадиган ва "Тожик ва ўзбек халқи ўртасидаги дўстлик бу кечагина пайдо бўлган гап эмас, балки асрлар давомида яшаб келаётган ҳақиқат", деган сўзлар билан бошланадиган роликда ўзбек ва тожик миллатининг "эт билан тирноқ"қа ўхшашлиги, бу икки халқни бир-бирисиз тасаввур этиб бўлмаслиги ҳақида гапирилади.
Роликда битта дарёдан сув ичадиган бу икки халқнинг анъаналари ва урф-одатлари ўртасидаги ўхшашлик эътироф этилиб, Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг ўзбек ва тожик халқи ҳақида айтган: "Ўзбеклар ва тожиклар — бу икки тилда гапирадиган ягона халқдир" деган гапларидан иқтибос келтириб ўтилган.
Видеоролик Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг дўстлик ҳақида айтган, билдирган фикри билан якунланган: