ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Давлат Хавфсизлиги хизмати ходимлари тўрт нафар дунёнинг кўплаб мамлакатларида таъқиқланган "Хизб ут-Тахрир аль-Ислами" халқаро террорчи ташкилот аъзоларини қўлга олди. Бу ҳақида РИА Новости ДХХ матбуот хизматига асосан хабар қилмоқда.
Тезкор олиб борилган текширув ишлари натижасида қўлга олинганларнинг уч нафари 1999-2006 йилларда ўғирлик туфайли озодликдам маҳрум этилганлиги аниқланади. Қамоқхонада эса улар ислом экстремистик ғоялари таъсири остига тушиб қолишади. Озодликка чиққанидан сўнг гуруҳ аъзолари ўз яқинлари орасида ва ижтимоий тармоқларда экстремистик ғояларни тарғиб қила бошлайди.
“ДХХ ходимлари Тўрт нафар “Хизб ут-Таҳрир” экстремистик ташкилоти фаолларини қўлга олди. Улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшашган… Айни дамда тергов ишлари амалга оширилмоқда, қўлга олинганларнинг шериклари қидирилмоқда”, — дейилган хабарда.
Аниқланган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 моддасига — “Диний экстремистик, сепаратистик ва фундаменталистик ёки бошқа таъқиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш ва уларда иштирок этиш” — мувофиқ жиноий иш қўзғатилди.
Ушбу модда бўйича 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Хизб ут-Таҳрир ал-Ислами" – партияси дастлаб 1953 йилда Фаластинда ташкил этилган. Айни дамда Сурия, Миср, Иордания, Тунис, Қувайт, Туркия ва Ғарбий Европа мамлакатларида фаолият олиб боради. "Хизб ут-Таҳрир” дунёнинг кўплаб мамлакатларида, жумладан араб мамлакатларида, Россия ва Ўзбекистонда ҳам таъқиқланган ва террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган.