Тошкентда "Хизб-ут Тахрир"нинг яширин гуруҳи топилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПразднование Курбан-Байрама в Москве
Празднование Курбан-Байрама в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент ИИВ тезкор қидирув ходимлари Гўзал Тўхтахўжаевани қидиришда давом этмоқда. У аёл Ўзбекистон давлат тузимига тажовуз қилишда ҳамда диний экстремистик ташкилот аъзоси бўлганликда айбланмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Sputnik мухбири хабарига кўра, Ҳуқуқни сақлаш органлари Тошкентда “Ҳизб-ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилотининг яширин тармоғини аниқланган, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“Тезкор ходимлар томонидан “Ҳизб-ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилотининг яширин тармоғи аниқланди. Ушбу иш юзасидан айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда. Яширин ташкилотнинг барча фаол аъзолари ҳибсга олинган. Ушбу ташкилот Ўзбекистон, Россия ва МДҲнинг бошқа мамлакатларида ҳам таъқиқланган”, — деди Тошкент ИИББ бошлиғи Баҳодир Қурбанов.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ташкилот аъзолари ўтган ҳафтада қўлга олинган эди. Ташкилот аъзоси бўлган аёл Гузал Тўхтахўжаева эса – айни дамда қидирувда. У Ўзбекистон  ЖКнинг 159 – давлат конституция тизимига тажовуз қилиш, 244.2 – диний-экстремистик, сепаратист ва фундаменталист ташкилотлар яратишда бандларига кўра айбланмоқда.

руки наручники - Sputnik Ўзбекистон
Қримда "Хизб ут-Таҳрир" аъзолари ҳибсга олинди

“Гўзал Тўхтахўжаева ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан “Ҳизб-ут-Таҳрир” ташкилоти аъзоси бўлгани туфайли 2009 йилдан буён қидирилмоқда. У аёл ушбу ташкилот вакилларининг уйида яшириниб юрган”, — деди Қурбонов.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг октябрь ойида Тошкентда "Хизб-ут Тахрир"нинг 16 нафар аъзолари ҳибсга олинган эди. Уларнинг уйидан катта миқдорда экстремистик адабиётлар топилган ва улар ўз фарзандларига экстремистик ғояларни мажбурий ўргатганлиги аниқланган эди.

Янгиликлар лентаси
0