ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Қрим ярим оролида "Хизб ут-Таҳрир" таъқиқланган экстремистик ташқилотининг бир неча вакиллари ҳибсга олинди, деб хабар қилмоқда ўлка ИИВи.
Бахчисарай туманида 13 апрел куни бўлиб ўтган махсус операция давомида бир неча киши ҳибсга олинган, экстремистик мавзулардаги адабиётлар топилган. Таъқиқланган ташкилот аъзолари қаршилик кўрсатмоқчи бўлган, лекин полиция осмонга қараб огоҳлантириувчи ўқ узганидан кейин, улар полицияга бўй сунган. Ҳеч ким зарар кўрмаган.
Феврал ойида Қрим муфтийси Эмирали Аблаев ярим оролда "Хизб ут-Таҳрир", "Хабашийлар", "Мусулмон оға-инилар" каби турли яширин исломий секталарнинг фаоллашгани, қрим-татарлари жамиятини янглиштириб, мусулмонлар орасида нифоқлар келтириб чиқармоқда, деган эди.
Қримнинг собиқ прокурори Наталья Поклонская "Хизб-ут-Таҳрир" ташкилоти Қримда узов вақт давомида мавжуд бўлганини ва у Украина қонунчилиги томонидан таъқиқланмаганини хабар қилган эди.
2016 йил даовмида Қримда 11 нафар "Хизб-ут-Таҳрир"чилар ҳибсга олинган, улардан беш нафари Россия ЖКнинг 205.5 сонли "Террорчи ташкилот фаолиятида иштирок этиш" бандига мувофиқ озодликдан маҳрум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Хизб-ут-Таҳрир"- бутун дунёда ислом халифалигини ўрнатишни ўзига мақсад қилиб олган, экстремистик ташкилот бўлиб, унинг фаолияти Ўзбекистон, Россия ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида таъқиқланган.
Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.