Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгаларига 7 фоиз ставкада кредит берилади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишЗаготовка сена в фермерском хозяйстве
Заготовка сена в фермерском хозяйстве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар учун меҳнат дафтарчаси очиб, иш стажи ҳисоблаш имконияти яратилади.

ТОШКЕНТ, 28 апр – Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қатор имкониятлар берилади. Бу ҳақда O‘zLiDeP матбуот хизмати хабар бермоқда.

Орошение земли - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон фермерлик ривожи учун 1 триллион 600 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратди

Хабарда айтилишича, жойларда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳисобланган “Томорқа хизмати” МЧЖлари ташкил этилади.

"Томорқа хизмати" МЧЖ фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига шартнома асосида зарур моддий ресурслар, шу жумладан, уруғлар, кўчатлар, таралар, техника ва бошқа воситалар етказиб бериш, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги экинларини ички ва ташқи бозорларда сотиш, шу жумладан, уларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш хизматларини кўрсатади.

“Микрокредитбанк” АТБ, “Агробанк” АТБ орқали фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгаларига 7 фоиз ставкада кредит берилади.

4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар учун меҳнат дафтарчаси очиб, иш стажи ҳисоблаш имконияти яратилади.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (жойлардаги вакилликлари билан) ташкил этилади.

Янгиликлар лентаси
0