Ўзбекистон фермерлик ривожи учун 1 триллион 600 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратди

CC0 / pixabay.com / Орошение земли
Орошение земли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2018 йилда фермерлик соҳасида сердаромад йўналишларни йўлга қўйиш бўйича қарийб 23 мингта лойиҳа амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 13 ялпи мажлисида Фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича дастур тасдиқланди.

Ҳужжатга мувофиқ, келгуси йилнинг ўзида 21 минг 600 тадан ортиқ фермер хўжаликлари кўп тармоқли субъектларига айлантирилади.

Уларда интенсив боғ ва янги токзорлар барпо этиш, иссиқхона ва замонавий омборхоналар қуриш, нон, гўшт ва сут, маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, чорвачиликнинг қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик каби сердаромад йўналишларини йўлга қўйиш бўйича қарийб 23 мингта лойиҳа амалга оширилади.

Бунинг учун 1 триллион 600 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур дастурнинг изчил ижроси туфайли 83 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Бу меҳнат ресурслари кўп бўлган қишлоқ жойларда аҳоли бандлиги таъминланиши, уларнинг доимий даромад манбаи шаклланишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Янгиликлар лентаси
0