ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Қозоғистонга ташриф бўйича ўтган йили Ўзбекистон барчани ортда қолдирди. Бу ҳақда Tengri.News портали ёзмоқда.
Статистика қўмитасининг маълумотига кўра, 2017 йилда Қозоғистонга 3,5 миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси келган. Шу тарзда Ўзбекистон Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Германия, Туркия ва Хитойни ортда қолдирди. Бу мамлакатлардан Қозоғистонга мос равишда 94,8 мингдан 1,7 миллион нафаргача турист келган. Ўтган йил давомида Қозоғистонда жами 7,7 миллион хорижлик бўлган.
Ўз навбатида Ўзбекистон 2017 йилда россияликлар энг кўп саёҳат қиладиган 40 мамлакат сафидан жой олганди.
Бундан ташқари, март ойида Самарқанд шаҳри Skyscanner портали таснифига кўра сайёрамиздаги энг гўзал масканлар рейтингида олтинчи ўринни олди.