ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи савдо айланмасини 5 миллиард долларга етказмоқчи. Бу ҳақда Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихона маслаҳатчиси Тимур Рахимов "МИР 24" телеканалига берган интервьюда маълум қилди.
Рахимов сўзларига кўра, экология жиҳатидан мураккаб бўлган ҳудудлар, жумладан Орол денгизи муаммосини ҳал қилиш бўйича лойиҳалар эвазига ҳамкорликнинг янги поғонасига чиқиш мумкин.
Остонада март ойида ўтказилган йиғилишда томонлар 2018 йилда ташқи савдо айланмасини 3 миллиард долларга етказишга келишиб олинди.