Меҳнат мигрантлари банкдан олган имтиёзли кредитини қандай қайтаради

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПосетители в многофункциональном миграционном центре Москвы, архивное фото
Посетители в многофункциональном миграционном центре Москвы, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ипотека-банк" хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиш мақсадида қонуний тарзда кетиш истагини билдирган фуқароларни кредитлаш механизми ҳақида маълумот берди

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 2018 йил 5 мартда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида "Ипотека банк" томонидан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга 1000 АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратиш кўзда тутилганди.

Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мигрантларга 1000 доллардан кредит ажратишга қарор қилди

"Ипотека-банк" хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиш мақсадида қонуний тарзда кетиш истагини билдирган фуқароларни кредитлаш механизми ҳақида маълумот берди.

Банкнинг билдиришича, ушбу лойиҳа бўйича ажратиладиган кредитлар қонуний тарзда хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиш мақсадида кетувчи фуқароларнинг қуйидаги харажатларини тўлаш учун ажратилади:

биринчидан, йўл-транспорт харажатлари, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан ташкил қилинадиган тиббий кўрик, қисқа муддатли ўқув курслари учун. Бунда кредит маблағларидан пул ўтказиш йўли билан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ҳисобварағига ёки бошқа тегишли ташкилот ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Иккинчидан, фуқаронинг чет давлатда ишга жойлашиш билан боғлиқ бўлган ишлаш учун хорижий мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли рухсатнома, тиббий кўрик, дастлабки уй-жой ижара тўлови ва бошқа харажатларни (хорижий валютада) тўлаш учун халқаро тўлов картасига ўтказилади.

"Ипотека-банк" томонидан қонуний тарзда хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиш мақсадида кетувчи фуқароларга имтиёзли кредитлар ариза берилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича 1000 АҚШ доллари эквивалентигача бўлган миқдорда миллий валютада ажратилади.

Кредит бўйича йиллик фоиз тўловлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси миқдорида белгиланган. Ҳозирги кунда бу йиллик 14 фоизни ташкил қилмоқда.

Трудовые мигранты, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 1000га яқин "мигрантлар учун имтиёзли чипталар" сотилди

Мазкур кредит 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга берилиб, фуқаро томонидан дастлабки 3 ой муддат ичида имтиёзли равишда фақат кредит бўйича фоизлар тўланиши лозим.

Мисол учун, 1000 АҚШ доллари эквивалентида кредит олган фуқаро биринчи уч ой давомида ҳар ой 11,7 АҚШ доллари эквивалентида кредит бўйича фоиз тўловларини амалга ошириши керак.

Кейинги 9 ой давомида қарздор томонидан ҳар ойда 117,7 АҚШ доллари эквивалентида кредит ва у бўйича фоиз тўловларини қайтариши лозим.

Кредит бўйича тўловлар қарз олган фуқаронинг хориждан юборган даромадлари ҳисобидан оила аъзолари томонидан амалга оширилади.

Таъкидланишича, ушбу кредит вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиш мақсадида хорижга айнан қонуний тартибда ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси орқали кетадиган фуқароларга берилиши кўзда тутилган.

Хабарда ушбу кредит турини олиш истагини билдирган фуқаролар банкнинг жойлардаги филиалларига ариза, қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчи/тўловчи паспорти, кредит таъминоти бўйича тақдим этиладиган ҳужжатлар ва Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги билан тузилган шартномасидан нусха тақдим этишлари лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Янгиликлар лентаси
0