Ўзбекистон мигрантларга 1000 доллардан кредит ажратишга қарор қилди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишПрибытие поезда Ташкент-Москва
Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан ташқари "Ўзбекистон темир йўллари" республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари ҳамда иқтисодий класс авиачипталар нархларига 20 фоизгача чегирма тақдим этади

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқаётган фуқароларга 1000 АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратиш кўзда тутилган, бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар бермоқда.

Хабар берилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 5 мартда "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолаган.

ДТП - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда яна автоҳалокат: икки ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
Ҳужжатга кўра, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 2018 йил 1 апрелдан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари ҳамда иқтисодий класс авиачипталар нархларига 20 фоизгача чегирма тақдим этади.

Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқиб кетаётган фуқаролар учун банк ва суғурта хизматлари кўрсатилади. Жумладан, "Алоқабанк"нинг соддалаштирилган очиш шартлари билан "VISA-migrant" пластик карталарини жорий этиш ҳамда "Ипотека банк" томонидан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга 1000 АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратиш кўзда тутилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш марказлари тузилмасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқаролар билан ишлаш секторлари ташкил этилиши ҳам айтилмоқда.

Мазкур секторлар уйма-уй юриб вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистондан чиқиб кетишни режалаштираётган фуқароларни аниқлаш ҳамда улар билан чет элга хавфсиз чиқиш ва имтиёзли тарифларда темир йўл ва авиачипталар сотуви механизми масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш билан шуғулланади.

Янгиликлар лентаси
0