ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон 29 апрелдан 3 май санасига қадар Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга расмий ташриф уюштиради. Бу ҳақда TRTнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонасига таянган ҳолда "Кабар" агентлиги хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Эрдўғон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади ҳамда Бухоро шаҳрини зиёрат қилади.
Музокараларнинг асосий мавзуси инвестиция соҳаси бўлиши айтилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон ва Туркия туризм, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, автомобилсозлик, фармацевтика саноати, текстил саноати, кимё ва тоғ-металлургия секторларига инвестиция йўналтириш масалаларини муҳокама қиладилар.
Туркия президенти Ўзбекистонга ташрифидан сўнг Жанубий Кореяга йўл олади.