Мирзиёев Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди

© Presidency Press Service, Pool photo via APПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган (справа) и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган (справа) и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мулоқот давомида ўзаро самарали алоқаларни давом эттириш зарурлиги қайд этилди

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Туркия томонининг ташаббуси билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон ўртасида 2017 йил 11 декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Глава Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Турции Реджеп Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Эрдўғон нималарга келишиб олди?
Мулоқот аввалида Эрдўғон Мирзиёевни Ўзбекистонда таркибий ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичини амалга ошириш бўйича қўлга киритилган амалий натижалар билан самимий муборакбод этди.

Мирзиёев давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида барқарор ва юксак тараққиётни таъминлашга қаратилган сиёсатни юқори баҳолагани учун Эрдўғонга чуқур миннатдорлик билдирди.

Мулоқотда давлат раҳбарлари жорий йил октябрь ойида Туркия Республикасига олий даражадаги ташриф якунлари бўйича эришилган келишув ва битимларни амалга ошириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Савдо-иқтисодий, технологик, молия-сармоявий, транспорт, туризм ва маданият соҳаларидаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш борасида ўзаро самарали алоқаларни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.

Президентлар, шунингдек, Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари саммити кун тартибидаги масалалар, жумладан, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг бошқа долзарб масалалари бўйича фикр алмашдилар.

Янгиликлар лентаси
0