ШҲТ давлатлари Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси якунларини қўллаб-қувватлади

© AP PhotoФлаги стран-участниц ШОС
Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳақда Пекинда бўлиб ўтган ШҲТ давлатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. ШҲТ иштирокчи давлатлари Афғонистон ҳукумати ва "Толибон" ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишни қўллаб-қувватлади.

Шавкат Мирзиёев принял Верховного представителя ЕС по иностранным делам и политике безопасности Федерика Могерини принявшей участие в международной конференции Мирный процесс, сотрудничество в сфере безопасности и региональное взаимодействие - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Тошкент конференцияси иштирокчиларини қабул қилди

Бу ҳақда журналистларга Пекинда бўлиб ўтган ШҲТ давлатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

Россия вазирининг айтишича, Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси якунларини барча бир овоздан қўллаб-қувватлаган.

"Барча иштирокчилар афғон ҳукумати ва "Толибон" ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни бошлаш, бунда ИД сафига толибларнинг айрим вакилларини жалб этишга уринишларга йўл қўймаслик чақириғини маъқуллади", — деб иқтибос келтирди Лавровнинг сўзларидан РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон бўйича халқаро конференция шу йилнинг март ойида Тошкентда бўлиб ўтганди.

Унда Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари, қатор давлатлар ташқи ишлар вазирлари, ЕИ ва БМТнинг юқори даражадаги вакиллари иштирок этганди.

Янгиликлар лентаси
0