Шавкат Мирзиёев Тошкент конференцияси иштирокчиларини қабул қилди

© Пресс служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял Верховного представителя ЕС по иностранным делам и политике безопасности Федерика Могерини принявшей участие в международной конференции "Мирный процесс, сотрудничество в сфере безопасности и региональное взаимодействие"
Шавкат Мирзиёев принял Верховного представителя ЕС по иностранным делам и политике безопасности Федерика Могерини принявшей участие в международной конференции Мирный процесс, сотрудничество в сфере безопасности и региональное взаимодействие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференция ташаббускори Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 март куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун келган Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могеринини қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Матбуот хизматининг хабар беришича, президент шунингдек, халқаро конференция иштирокчилари — Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлини қабул қилди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун келган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Турции Мевлюта Чавушоглу, принявшего участие в международной конференции Мирный процесс, сотрудничество в сфере безопасности и региональное взаимодействие. - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун келган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлини қабул қилди

Эслатиб ўтамиз, “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференция ташаббускори Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳисобланади. Халқаро конференцияда Афғонистон президенти, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркия ТИВ раҳбарлари, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили,  АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари иштирок этмоқда.

Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистонда тинчлик ўрнатишни мақсад қилган ушбу юқори даражадаги халқаро анжуман Ўзбекистонда бўлиб ўтишига қандай асослар борлигини санаб ўтди. Президент ушбу ташаббус Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат концепциясига тўла мос келишини, Ўзбекистон ва Афғонистон халқлари асрлар давомида ягона маданий-цивилизацион маконда яшаб келишини, Афғонистон хавфсизлиги бу Ўзбекистон хавфсизлиги, бутун бепоён Марказий Осиё минтақаси барқарорлиги ва тараққиёти гарови эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, президентнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатишга кўмаклашиш бўйича тажрибага эга. Ўзбекистоннинг ташаббуси билан 1999 йилда Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар Россия ва АҚШ ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари даражасидаги “6+2” гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтган, унда Шимолий иттифоқ ва Толибон ҳаракати вакиллари ҳам иштирок этган эди.

Янгиликлар лентаси
0