Ўзбек хонандаси Шаҳло Сафарова билан эксклюзив суҳбат

© Из личного архива Шахло Сафаровой / Из личного архива Шахло СафаровойПевица Шахло Сафарова
Певица Шахло Сафарова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу кунларда Москвага гастролларга келган ўзбек хонандаси Шаҳло Сафарова Sputnik таҳририятига эксклюзив интервью берди.

Sputnik мухбири ўзбек хонандаси Шаҳло Сафарова билан суҳбатлашди.

Ҳаёт ва ижодингиз ҳақида айтиб беринг.

Кўп фарзандли оилада Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида туғилганман. Менинг бобом кўп савоб ишларни қилишган. Улар 2 та етим украина ва қозон миллатига мансуб қизларни вояга етказишган. Бизнинг халқлар дўстлиги оиласига ўхшайди. Чунки собиқ совет иттифоқ бизга таъсир қилган. Оиламизда онам ҳам рус фарзанд боқиб катта қилган. Унинг Александр Павлович исмини Ирисқулов Дониёр қўйганмиз. Ўзим уни иккита ўғил укаларимдан кам кўрмайман. Ижодимни бошлаганимда пулларни кўпроқ шу укамга ҳаражат қилишга ҳаракат қилганман.

Певица Лола Юлдашева - Sputnik Ўзбекистон
Эксклюзив: Лола Йўлдошева Россиядаги ҳаёти ва ижоди ҳақида интервью берди

Ҳаётингизда касб танлашингизга таъсир қилган воқеа ёки инсон бўлганми?

Касб танлашимга онам сабабчи бўлганлар. Чунки кичиклигимда уларнинг қўшиқларини эшитардим. Отам 4 ёшимда ўтиб кетган. Амаким айтишларига кўра, отам ҳам жуда чиройли овозга эга бўлган. Биринчи устозим, композитор Алишер Икромов бўлган. Таниқли ўзбек хонанда Юлдуз Усмонова қўшиқларида ўсганман.

Ижодингиз нимадан бошланган?

Ижодим концерт ва тўйлардан бошланган. Илк бор телевиденияда Алишер Икромов бошчилигидаги оркест билан чиқа бошлади. Мендан биринчи интервьюни Шуҳрат Қаюмов олган. Ўзбек халқ шоири Хуршид Даврон менга жуда катта ёрдам берган.

Оилангиз ҳақида айтиб беринг? Нечта фарзандларингиз бор?

Бир нафар ўғлим бор. Энг катта бахтим ва тахтим шу ўғлимдир.

Қандай мукофотларингиз бор?

Ватан қўшиқ танловида вилоят бўйича "Ватан" қўшиғи билан биринчиликни олганман. Кўнглим ҳурмат қилган инсон Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти ҳокими бўлган вақтларда ўқитувчилар кунига бағишланган ҳайрия концертида эсталик девор соатини совға қилган.

Ҳаётда ушалмаган орзуларингиз борми?

Албатта ушалмаган орзуларим бор. Халқлар дўстлиги саройида катта концертлар бериш ниятим бор. Аввал 5-6 йил Тошкентдаги "Зарафшон" залида концерт берганман. Кўпроқ ҳайрия — хотин-қизлар кунлари, қариялар уйларида концертлар қилганмиз. Кам таъминланганларни ҳайрия қилиб чақирардик. Орзуларим — халқни дардини кўпроқ куйлаш, қўшиқларим уларга етиб боришни хоҳлардим.

Аёлларни кучи нимада деб ўйлайсиз?

Ўйлайманки, аёлларнинг кучи — латофатда, гўзалликда, иффатда.

Ҳаётингизни қай даражада севасиз?

Бир нарсадан мамнунманки, халққа хизмат қилаётганим, яхшилик қилаётганим. Қўшиқларим билан яхшиликни қалбларга етказа олаётганим, шу билан фахрланман ва бундан илҳомланиб, хурсанд бўлиб яшайман. Санъатим мени ҳаёт ғам ташвишларидан чалғитади.

Певица Нилуфар Усманова - Sputnik Ўзбекистон
Нилуфар Усмонова бешинчи фарзандини кутмоқда

Энг бахтсиз аёл қанақа аёл деб ҳисоблайсиз?

Фарзанди йўқ аёл бўлса керак деб ўйлайман. Чунки оналик катта бахт.

Нега охирги вақтларда ижодингизда танаффуз? Яна ижодда актив бўлиб, концерт беришни хоҳлайсизми?

Ҳа албатта, ҳаётда анча ижодимда танаффуз бўлди. Концерт, телевидениядан чиқмай қолдим, лекин барибир майда кичик концертлар ташкил қилиб, ҳар доим ижод билан шуғулланиб келаман. Даромадим фақат шу қўшиқларим орқали. Ҳозир мен Москвага гастролларга келишдан олдин президент Шавкат Мирзиёев қабулхонасига телефон қилдим. Шунда кўп нарсаларни айтиб ўтдим, масалан, лицензия қиммат, кўплар тўла олмайди. "Ўзбекнаво ёрдам бериб, қўллаб-қувватласа қўшиқларим, катта концертлар қилсам ёрдам беришса" — деб илтимос билан чиққандим. Бу мурожаатим ижобий ҳал бўлди. Ўзбекнаводан 3 та хат келди. "Москвадан қайтганизда, қўшиқларингиз ва клипларингизни олиб келишингизни сўраймиз, телевидения ва радиоларда намойиш қилиш учун", — деб айтишди.  Мен барибир бутун умр ўзбек халқига хизмат қилиб келганман.

Узбекские артисты спели Во имя мира - Sputnik Ўзбекистон
Машҳур хонандалар "Тинчлик учун” қўшиғини ижро этишди

Россиядан кетсам албатта Ўзбекистонда телевидения ва радио орқали қўшиқларим халқимиз эшитиб қолади.

Ўзбек санъаткорлар ижоди ҳақида қандай фикрдасиз, ўзбек хонандаларини қўшиқларини тинглайсизми? Кимнинг ижоди кўпроқ ёқади, хонандалардан кўпроқ кимга хавас қиласиз?

Ҳар бир санъаткорнинг ўз йўли бор. Ўзбек хонандалари, эски устоз санъаткорлар — Юлдуз Усмоновани қўшиқаларини эшитаман. Кўпроқ илҳом бағишлайдиган куйларни тинглайман.

Ўзбек хонада ва актирасаларининг ибо-ҳаёси, кийниб юришига ҳақида қандай фикрдасиз. Расмларни интернетга қўйишига қандай қарайсиз?

Ўйлайманки, ҳамма нарса чиройли ва меъёрида бўлиши керак. Чунки санъаткор халқ кўради, санъаткор қанчалик ўзини одоб билан ўзини тутса, халқ шундан ибрат олади. Кўпроқ санъаткорлар кийиниб юриши, қанақа ўзини тутиши, маданият ходими ўзини ижобий намуна сифатида ўзини кўрсата билаши керак.

Санъатда юлдуз бўлиш учун истеъдодни ўзи етарли деб ўйлайсизми? Жонли ижрода неча кун концерт беришга кучингиз етади?

Ҳозирги пайтда санъаткор юлдуз бўлиши учун истеъдодни ўзи етарли эмас бўлиб қолди. Чунки ҳамма ёқ шоу-бизнес бўлиб кетган, ҳамма нарса пулга тақалади. Ҳомийларсиз жуда қийин. Жонли ижрода қўшиқ айтишга келадиган бўлсак, ниятим борки, юлдузларимиз қаторида икки ҳафта концерт беришга ниятларим бор.

Россияда ижодингиз ҳақида айтиб беринг, концертлар ҳақида айтиб беринг? Келгусида қандай режаларингиз бор?

Россияга ўтган йил ёз мавсумида келдим. Бу ерда ҳам концерт беришни бошладим. Кўпроқ Санкт-Петербургда ишларим юришиб концертлар бердик. Ҳозир Москвада 2-3 та жойда концерт бердим. Режаларим халққа хизмат қилишдир.

Энди хонандалар ётоқхона ва бошқа хосхоналарда ёнбошлаб қўшиқ айтмайди

Янги қўшиқларимдан "Мени ҳафа қилма", "Ватан", "Йигит йиғламасин" қўшиқларини тайёрлаганман. Айримлари ёзилиб бўлди, насиб қилса телерадио эшитиришлар орқали намойиш қилинади.

Яна бир орзуим чет элда ишлаб, қора меҳнат қилиб Ўзбекистонни бюджетини тўлдираётган, бегона юртларда азоб-уқубатлар юз тутиб шунчалик меҳнат қилиб бирини икки қалаётган ватандошларимиз учун қўшиқ яратиш ниятим бор. Бу борада шеърлар ёзганман.

Рус тилида ҳам "Не обижай меня", "Я жизнь отдам за тебя" қўшиқларим бор.

Қўшиқларга халқ шоирлари шеърларидан оламан.

Ўзбекча қўшиқ муаллифлари кўпроқ оркестрда айтган қўшиқларимни Алишер Икромов, Зокиржон Отабоев сўзларига ёзилган.

Янгиликлар лентаси
0