Одил Аҳмедов: Россияда мени худди ўзлариникидек қабул қилишган

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишИгрок ФК "Краснодар" и сборной Узбекистана Одил Ахмедов
Игрок ФК Краснодар и сборной Узбекистана Одил Ахмедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ҳозирда Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клубида тўп сураётган Одил Аҳмедов Sputnik Хитой мухбири билан суҳбатда Россияда ўтказган даври ва бўлажак жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ҳозирда Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клубида тўп сураётган Одил Аҳмедов Sputnik Хитой мухбири билан суҳбатда Россияда ўтказган даври ва бўлажак жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бу йил Россияда жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ғарблик мухлислар футбол баҳслари пайтида уларнинг хавфсизлигига таҳдид бўлишидан чўчишмоқда. Бу хавотирларда асос борми? Шахсан ўзингиз россиялик ишқибозлар ҳақида қандай фикрдасиз?

— Жаҳон чемпионати кичкина мусобақа эмас. Менимча, мухлислар ташвишланишига ҳожат йўқ. Мен россиялик ишқибозларни яхши биламан, улар футболни ва ўз жамоаларини севишади, шунинг учун телбалардек ишқибозлик қилишади. Хавотирланиш керак эмас.

СПУТНИК_Бывший игрок «Анжи» Одил Ахмедов: в России болеют как сумасшедшие! - Sputnik Ўзбекистон
Одил Аҳмедов: россиялик футбол ишқибозларидан хавотирланишга ҳожат йўқ

— Ишқибозлар томонидан ёки жамоангизда ирқчиликка дуч келганмисиз?

— Бунақа нарса бўлмаган. Ўзбекистон бир пайтлар СССРнинг бир қисми бўлгани учун мени худди ўзлариникидек қабул қилишган.

— Стадионлардаги шароитлар ҳақида нима дея оласиз?

— Мен "Краснодар"да ўйнаган пайтимда шароитлар жуда яхши эди. Жаҳон чемпионати учун яхши стадионлар қурилган бўлса керак деб ўйлайман.

— Сизнингча қайси терма жамоалар фаворит?

— Менимча, Испания, Германия, Бразилия. Мана шулардан бири чемпион бўлади.

— "Анжи" ва "Краснодар"да жами олти йил тўп сургансиз. Ўтган йили Хитой клубига ўтдингиз. Қаерда мослашиш қийинроқ бўлди — Хитойдами ёки Россиядами?

— Шанхай — чиройли шаҳар, менинг оиламга ҳам ёқади. Бу ерга мослашиш қийин эмас.

— Мен Россияда ўйнашни орзу қилганман. "Анжи"да олти йил тўп сурдим ва мен бахтлиман. Аммо Россияга қайтишни режалаштирмаганман, Хитойдан сўнг уйга қайтаман.

— Сиз Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси ҳисобланасиз. Унинг таркибида Хитойга қарши ўйнаган бўлармидингиз?

— Биз Хитойга қарши икки марта, 2011 ва 2015 йилги Осиё Кубогида ўйнаганмиз. Мен бу ерда Шанхай жамоаси шарафини ҳимоя қиламан. Терма жамоада эса ўз ватаним шарафи учун майдонга ушаман. Бу футбол. Қаерда ўйнаган бўлсам ҳам, ҳар доим профессионаллигимча қолганман. Агар Осиё чемпионатида Хитойга қарши ўйнаш керак бўлса, албатта юз фоиз ўйнайман.

Янгиликлар лентаси
0