Ўзбекистонда бугундан петиция қабул қилувчи портал ишга тушади

© Unsplash / HelloquenceРабота за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
www.meningfikrim.uz портали Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва Парламент тадқиқотлари институти ҳамда қатор мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди

ТОШКЕНТ, 20 апр – Sputnik. Бугун 20 апрел соат 16.00да “Менинг фикрим” махсус веб-портали ишга туширилиб, фуқаролардан электрон жамоавий мурожаатларни қабул қила бошлайди. Бу ҳақда Тараққиёт стратегияси маркази матбуот хизмати хабар берди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 23 августа принял первого заместителя Председателя правительства Российской Федерации Игоря Шувалова - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев 2018 йил учун Давлат дастурини тасдиқлади

Хабарда билдирилишича, электрон мурожаатлар киритиш қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади: авторизация ва мурожаатни яратиш, экспертиза ва мурожаатни жойлаш, мурожаатга овоз бериш ҳамда мурожаатни кўриб чиқиш.

Эслатиб ўтамиз, 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида “Менинг фикрим” махсус веб-портали яратилиши белгиланган эди. Бунда интернет тармоғида Парламент ва фуқаролар ўртасида электрон жамоавий мурожаат киритиш имкони берувчи махсус майдон яратиш назарда тутилган эди.

www.meningfikrim.uz портали Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва Парламент тадқиқотлари институти ҳамда қатор мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди.

Янгиликлар лентаси
0