ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 40 яшар эркак қўлга олинди. У ўз онаси ва синглисини ўлдирганликда айбланмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
1978 йилда туғилган А.Турдиев олдиндан бўлган адовати туфайли қасд олиш мақсадида онаси, марҳума М.Турдиевани уйига бориб, у билан ўзаро жанжаллашган ва онаси билан қўшиб ўгай синглиси — Ф.Каримованинг боши ва танасининг турли жойларига темир бўлаги билан уриб ўлдирган.
Сўнгра жиноятни яшириш мақсадида 13 апрель куни кечга яқин шу жойга қайтиб келиб жасадларни устига керосин сепиб, ўтинхонадаги газ балонни очиб, ўт қўйган. Ўзи эса ҳодиса жойидан яширинган.
2018 йил 14 апрель куни Ф.Каримовани уйида "содир бўлган" ёнғинни ўчириш вақтида Ф.Каримова ва у билан бирга яшаган онаси — 1953 йилда туғилган М.Турдиеваларнинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида А.Турдиев қўлга олинган.