Шаҳрисабздаги масжидда тадбиркор 40 минг долларга яқин пулини олдириб қўйди

Oбуна бўлиш
Ушбу жиноятни Бухоро ва Тошкент шаҳрида яшовчи икки фуқаро содир этганликлари аниқланиб қўлга олинганлар

ТОШКЕНТ, 19 апр – Sputnik. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари Қашқадарё вилоятидаги масжидлардан бирида ташриф буюрувчининг салкам 40 минг доллар пулини ўзлаштириб олган икки шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида хусусий тадбиркор ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, "Ҳазрати Имом" жоме масжидининг таҳоратхонасида ичида 38740 доллар бўлган барсеткасини унутиб қолдирганлиги ва бир оздан сўнг қайтиб келиб барсеткасини тополмаганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бухоро ва Тошкент шаҳрида яшовчи икки фуқаро содир этганликлари аниқланиб қўлга олинганлар.

Янгиликлар лентаси
0