Саҳродаги бу мўъжиза бизнинг нималарга қодир эканлигимизнинг яна бир исботидир - Мирзиёев

© Sputnik / Рамиз БахтияровШавкат Мирзиёев на открытии Кандымского ГПЗ
Шавкат Мирзиёев на открытии Кандымского ГПЗ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёдаги энг йирик объектлардан бўлган мазкур мажмуа муддатидан аввал фойдаланишга топширилганини эътироф этди

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Бугун Бухоро вилоятидаги Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси очилиш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Давлат раҳбари ушбу мажмуа қурилишида иштирок этганларга миннатдорлик билдирди ва мазкур лойиҳани дўстлик ва ҳамкорликнинг яна бир рамзи деб атади.

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёдаги энг йирик объектлардан бўлган мазкур мажмуа муддатидан аввал фойдаланишга топширилганини эътироф этар экан, бу мажмуа қурилишида қатнашган мутахассисларнинг юксак малака ва маҳоратидан дарак беришини таъкидлади.

Газовая станция компании Лукойл в Джаркудуке, Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Қандим газни қайта ишлаш заводи ишга тушди

"Роппа-роса икки йил илгари бу ерда тамал тоши қўйилишида иштирок этгандик, бугун эса, мажмуа муддатидан саккиз ой олдин ўз ишини бошламоқда. Бу билан фахрлансак арзийди, мажмуа нақадар юксак аҳамиятга эга эканлигини эса сўз билан ифодалаш қийин. Биз йилига 8 миллиард куб метрдан ортиқ табиий газни қазиб олиш ва қайта ишлаш, тозаланган газ олиш ҳамда 130 минг тоннага яқин газ конденсати олиш имконига эга бўламиз. Муҳими, икки мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди, ҳудуд эса замонавий ижтимоий инфратузилмага эга бўлди", — деди Ўзбекистон раҳбари.

Мирзиёев лойиҳанинг барча иштирокчиларига миннатдорлик билдирди ҳамда мажмуа мамлакат ҳаёти ва икки томонлама ҳамкорлик муносабатларида улкан аҳамият касб этишини таъкидлади.

"Бугун одамларимиз ўзгармоқда, уларнинг менталитети, муносабати ўзгармоқда, муҳит ўзгармоқда. Агар биз халқимизга чин дилдан хизмат қилсак, халқимиз бизга албатта ишонади. Айниқса, агар олдимизда турган муаммоларни ҳамкорларимиз билан биргаликда ҳал қилишга киришсак бизнинг нималарга қодир эканлигимизни саҳродаги мана бу мўъжиза яна бир бор исботлайди. Халқимиз бағрикенг халқ. Халқимиз саҳрода мана шундай мўъжиза ва замонавий мажмуа пайдо бўлганини ҳеч қачон унутмайди", — деди президент.

Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси — бу улкан улкан саноат комплекси бўлиб у ерда газни қайта ишлаш заводидан ташқари 1150 кишига мўлжалланган ишчилар шаҳарчаси, йўллар, терминаллар, магистрал газ қувури, электр, сув тармоқлари ва бошқа инфратузилма объектлари барпо қилинган.

Янгиликлар лентаси
0