Қандим газни қайта ишлаш заводи ишга тушди

© REUTERS / Olesya AstakhovaГазовая станция компании "Лукойл" в Джаркудуке, Узбекистан
Газовая станция компании Лукойл в Джаркудуке, Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қандим заводи – “Лукойл” компаниясининг Ўзбекистондаги энг йирик сармоявий лойиҳаси бўлиб, унинг ишга туширилиши билан 2000 дан ортиқ иш ўринлари яратилади.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Бир неча дақиқда олдин Қандим газни қайта ишлаш заводи очилиш маросими якунланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири воқеа жойидан.

Янги заводни ишга тушириш санасининг айнан 19 апрелга тўғри келиши бежиз эмас. Роппа-роса икки йил олдин айнан 19 апрел куни ушбу завод қурилиши бошланган эди. Hyundai Engineering бошчилигидаги компаниялар консорциуми барча ишларни муддатидан 8 ой олдин якунлашди. Лойиҳанинг умумий қиймати 3,4 миллиард доллардан ошди.

Қандим газни қайта ишлаш заводи йилига 8 миллиард метр куб газни қайта ишлайди. Бу ерда таркибида водород сульфиди бўлган газдан тоза табиий газ, газ конденсати ва олтингугурт олинади. Заводда тайёр маҳсулотни магистрал қувурлар орқали экспортга йўллаш ва транспортга юклаш тизимлари мавжуд.

Заводга газ хом ашёси Қандим гуруҳининг 6 та газ конларидан етказиб берилади: Қандым, Кувачи-Олот, Аккум, Парсанкўл, Ҳожи, Ғарбий Ҳожи. Ушбу конлар Туркманистон билан чегара яқинида жойлашган. У ерда 77та газ қудуқлари ковланган.

Эслатиб ўтамиз, Қандим газни қайта ишлаш заводи қурилиши маҳсулотни бўлиш шартномасига кўра амалга оширилган. Дастлаб шартнома муддати 35 йил (2039 йилга қадар) белгиланган эди. 2015 йилда унинг муддати яна 7 йилга (2046 йилга қадар) оширилди.

Лукойл компаниясининг Ўзбекистонга қилинган сармоялари миқдори айни дамда 7 миллиарддан ошган.Компания Ўзбекистон бозорида 15 йилдан буён ишлаб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0