Раҳмон Ўзбекистонга қачон ташриф буюриши маълум бўлди

Oбуна бўлиш
Раҳмоннинг ташрифи давомида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги баҳсли чегара участкаси бўйича ҳал этилмай қолган масала ўз ечимини топади

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга куз фасли бошида расмий ташриф билан келади деб хабар берди Sputnik Тожикистон ТожикТАнинг ҳукуматдаги манбасига таяниб берган хабарига асосланиб.

Встреча Шавката Мирзиёева и Эмомали Рахмона в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Раҳмонни Ўзбекистонга таклиф этди

Манбанинг айтишича, Раҳмоннинг ташрифи давомида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги баҳсли чегара участкаси бўйича ҳал этилмай қолган масала ўз ечимини топади.

"Тожикистоннинг Сўғд ва Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятлари туташган чегарадаги мазкур участка бўйича Эмомали Раҳмоннинг куз фаслибошида Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи давомида расман келишиб олинади", — деди у.

Тожикистон ҳукуматидаги манбанинг аниқлик киритишича, мазкур чегара участкасида ҳеч қандай иншоот ёки аҳоли пункти мавжуд эмас, у ердан чиқиндихона сифатида фойдаланилади.

19 апрел куни Тожикистон парламенти Ўзбекистон билан тожик-ўзбек давлат чегарасининг алоҳида участкалари ҳақидаги шартномани ратификация қилишни режалаштирган. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойида Душанбега амалга оширган ташрифи давомида имзоланганди.

Янгиликлар лентаси
0