Мирзиёев Раҳмонни Ўзбекистонга таклиф этди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча Шавката Мирзиёева и Эмомали Рахмона в Душанбе
Встреча Шавката Мирзиёева и Эмомали Рахмона в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари таклиф ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки халқ ушбу учрашувни узоқ кутганини қайд этди

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Душанбе шаҳридаги "Қасри Миллат" қароргоҳида Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, давлат мадҳиялари янгради. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Маросимдан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон яккама-якка музокара ўтказди.

Президент Таджикистана Эмомали Рахмон встретил президента Узбекистана Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонда тантанали кутиб олинди

Ўзбекистон раҳбари таклиф ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки халқ ушбу учрашувни узоқ кутганини қайд этди.

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, сув-энергетика, туризм, маданий-гуманитар соҳаларда ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, фуқароларнинг ўзаро қатнови учун қулайликларни ошириш масалалари муҳокама этилди.

Икки мамлакат ҳукуматларига ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва унинг таркибини диверсификация қилиш масалаларини ўрганиш топширилди. Фойдаланилмаётган захираларни ишга солиш бўйича таклифлар ўртага ташланди, турли қўшма ишчи гуруҳлар ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, бугунги таҳдид ва хатарларга қарши самарали курашиш масалалари кўриб чиқилди.

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек-тожик Ишбилармонлар кенгаши йиғилишида 20дан ортиқ ҳужжат имзоланди

Сўнгра Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон музокараларни кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.

Унда расмий делегациялар аъзолари, икки мамлакат вазирликлари ва йирик компаниялари раҳбарлари, чегараолди вилоятлари ҳокимлари иштирок этди.

Музокарада савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўтган йили 240 миллион долларни ташкил этгани қайд қилинди.

Шавкат Мирзиёев товар айирбошлашни кўпайтириш ва унинг ҳажмини яқин йилларда 500 миллион долларга етказиш учун ҳали ишга солинмаган улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

Икки мамлакат бозорида харидоргир маҳсулотларни етказиб беришни кўпайтириш, савдо-логистика тармоғини кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.

Музокараларда қишлоқ хўжалиги техникасини йиғиш, замонавий қурилиш материаллари, тайёр тўқимачилик, электротехника ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар таклиф этилди.

Транспорт ва транзит ташувлари соҳаси ҳам ҳамкорликнинг стратегик йўналишидир. Ўзбекистон президенти бу борадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда темир йўл орқали юк ташиш ҳажмини ошириш учун биргаликда зарур шароитлар яратишга тайёрлигини билдирди.

Железнодорожный знак - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги "Амузанг" ўтиш пункти иш бошлади

Минтақа сув ресурсларидан оқилона ва адолатли фойдаланиш, шунингдек, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳоқама этилди.

Ўзбекистон қўшни давлатлар билан дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашни ўз ташқи сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгилаган. Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли қисқа муддатда Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Тожикистон билан муносабатлардаги долзарб масалалар ҳал этилди.

"Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегараси чизиғини ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш бўйича эришилган келишувлар бу борада улкан аҳамият касб этади. Ташриф доирасида шунга оид шартноманинг имзоланиши нафақат мамлакатларимиз ва халқларимиз, балки бутун минтақа ҳаётида тарихий воқеа бўлади", — дейилади хабарда.

Фуқаролар борди-келдиси учун ўттиз кунгача визасиз тартиб жорий этилгани, чегарадан ўтказиш пунктлари фаолиятининг қайта тиклангани, Тошкент ва Душанбе ўртасида авиақатнов очилгани ҳам ҳамкорликнинг муҳим амалий натижаларидир.

Флаги Узбекистана и Таджикистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон 140 миллион долларлик шартномалар имзолайди

Президент Шавкат Мирзиёев президент Имомали Раҳмонни ўзи учун қулай вақтда Ўзбекистонга давлат ташриф билан келишни таклиф этди.

Маълумотларга қараганда, 2017 йил якунларига кўра ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 240 миллион долларни ташкил этди. Бу охирги 20 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Ўзаро товар етказиб бериш ҳажми, хизматларни ҳисобга олмаганда, кейинги икки йилда 10 маротабадан ортиқ кўпайди.

Ўтган йили мамлакатлар пойтахтлари ўртасидаги авиаташувлар, темир йўл қатнови қайта тикланди. Самарқанд-Панжикент оралиғида А-377 халқаро автомобиль йўли очилди. Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасида ўтказиш пунктлари ўз ишини тиклади.

Ўзбекистон президентининг Тожикистонга давлат ташрифи давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0