Ўзбек-тожик Ишбилармонлар кенгаши йиғилишида 20дан ортиқ ҳужжат имзоланди

© PixabayПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кенгашнинг иккинчи йиғилиши 2018 йилнинг иккинчи ярмида Тошкентда бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Душанбеда ўзбек-тожик Ишбилармонлар кенгаши биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон ва Тожикистон Ишбилармонлар кенгашининг раис ва аъзолари, икки мамлакат вазирлик ва идоралари, 120 нафар кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирок этди.

Президент Таджикистана Эмомали Рахмон встретил президента Узбекистана Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонда тантанали кутиб олинди

Йиғилиш қатнашчилари Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-иқтисодий алоқалар ва ўзаро савдони янада ривожлантириш тарафдори эканлигини қайд этдилар, деб ёзади Sputnik Тожикистон.

Учрашув якунига кўра икки мамлакат Ишбилармонлар кенгаши биринчи йиғилиши натижалари бўйича баённома ҳамда 20дан ортиқ икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳужжатлар имзоланди.

Кенгашнинг иккинчи йиғилиши 2018 йилнинг иккинчи ярмида Тошкентда бўлиб ўтади.

Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега икки кунлик давлат ташрифи бошланди.

Ташриф якунлари бўйича 25дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.

Шунингдек, бизнес-форум ва Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси ўтказилиши, иқтисодиётнинг турли соҳалари бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақида шартнома ва келишувлар имзоланиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0