Екатеринбургда мигрантларни тунаш билан шуғулланган тожикистонликлар қўлга олинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишруки наручники
руки наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Улар ўзбекистонликлар яшайдиган хонадонга бостириб киришиб 40 минг рубл пули, телефонлари ва паспортларини олиб қўйишган

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Екатеринбургда полициячилар ўзбекистонликларнинг паспортларини олиб қўйиб, қайтариб бериш эвазига пул талаб қилган тожикистонликлар гуруҳи қўлга олинди.

Уларни қўлга олиш бўйича операцияда Россия ИИВнинг Свердловск вилояти бўйича уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими тезкор ходимлари, Росгвардия жангчилари ва 12-полиция бўлими ходимлари иштирок этди.

Жиноят 31 март куни Санаторная кўчасидаги уйда содир этилган. У ерда ўзбекистонликлар яшашган. Тўрт нафар тожик йигитлар уларга пичоқ билан таҳдид қилган ҳамда 40 минг рубл пули, телефонлари ва паспортларини олиб кетишган.

Бир оз вақтдан кейин Саид лақабли шахс ўзбекистонликларга қўнғироқ қилган ва паспортларни 100 минг рублга қайтариб олишлари мумкинлигини айтган. Ўзбекистон фуқароларида бунча миқдордаги пул бўлмаган ва улар полицияга мурожаат қилишган.

Оператив ходимлар 37 ёшли Саид яшайдиган хонадонни аниқлашга муваффақ бўлишди. Уни Симферопольская кўчасидаги уй ёнида, яқинда сотиб олган ВАЗ машинасини таъмирлашга чиққанида қўлга олишди.

Саид яшайдиган тўрт хонали хонадонда тўданинг яна бир аъзоси, Абу лақабли Россия фуқароси қўлга олинди. Хонадон тинтув қилинганида жабрланувчиларга тегишли телефонлар топилди. Тўданинг яна икки аъзоси эртаси куни қўлга олинди, деб хабар қилди, Свердловск вилояти ИИВ матбуот хизмати.

руки наручники - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги ҳужум: босқинчилар электрошокер ва пневматик тўппончадан фойдаланишди

Кейинчалик маълум бўлишича, Саид ва унинг уч нафар шериги 13 апрел куни Июльская кўчасида яшовчи мигрантларнинг уйига ҳам бостириб киришган. Улар пичоқ ва тўппонча билан таҳдид қилишиб, 540 минг рубл пул ва уяли телефонларни ўзлаштириб олишган.

"Босқинчилик ҳужумлари яхши тайёргарлик билан ташкил қилинган. Босқинчилар ниқобда бўлишган, яхши жисмоний тайёргарликка эга бўлишган, жабрланувчиларни скотч билан боғлаб, уларга жисмоний тазйиқ ишлатишган", — деди Россия ИИВнинг Свердловск вилояти бўйича уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи Сергей Максимов.

Ҳозирда қўлга олинганларга нисбатан Россия Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Босқинчилар 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Сергей Максимовнинг айтишича, агар уларнинг уюшган гуруҳ эканлиги исботланса, жазо муддати янада ошиши мумкин. Улар Екатеринбургда содир этилган қатор босқинчилик жиноятларига алоқадор эканлиги ҳақида маълумот келиб тушган.

Янгиликлар лентаси
0