ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Санкт-Петербургдаги қурилишлардан бирида ўзбекистонлик меҳнат мигранти тепаликдан тушиб кетган.
Ҳодиса Петербургдаги Виборгский туманида содир бўлди, деб хабар қилган "Росбалт".
Нашр хабарига кўра, 29 яшар ўзбекистонлик қурилаётган уй олдидан топиб олинган. Унда очиқ бош мия жароҳати, кўкрак қафаси ва қорин жароҳатлари, ички органлар шикастланиши, тос суягининг ёпиқ жароҳати ва чап сон суягининг синиши жароҳатлари борлиги аниқланган.
Хабарда айтилишича, эркак ёғоч зинапоядан зинапоя оралиғига тушиб кетган.
Жабрланувчи оғир аҳволда шаҳар касалхонасига олиб келинган.
Айни вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари рўй берган ҳодиса тафсилотларини аниқлаштиришмоқда.