ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. "Москва" савдо марказида бўлиб ўтган можародан сўнг 27 ёшли Тожикистон фуқароси Навруз Каримов реанимация бўлимига тушиб қолди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон Россиядаги Тожикистон меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлигининг ваколатхонаси матбуот котиби Ибрагим Ахмедов сўзларига таянган ҳолда хабар қилди.
Ушбу маълумотларни Тожикистон элчихонасидаги манбаа ҳам тасдиқлади. Шунингдек, яна бир нечта одам жароҳатланганлиги ҳақида маълумотлар бор, лекин уларнинг миллати номаълум.
"Муштлашувда фақатгина Тожикистон фуқаролари иштирок этмаган. Кеча элчихона вакиллари жароҳатланганлар олдига киритилмаган. Тожикистон элчихонаси ушбу вазиятни кузатиб бормоқда", — деб таъкидлади манбаа.
Бугун эрталаб, "Москва" савдо маркази коровул хизмати ходимлари билан оммавий мушлашув уюштирмоқчи бўлган 50 дан ортиқ мигрантлар полициячилар томонидан олиб кетилганлиги ҳақида хабар қилган эдик.