Навози Шарифга умрбод сиёсат билан шуғулланишни таъқиқлашди

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишэкс премьер-министр Исламской Республики Пакистан Махаммад Наваз Шариф
экс премьер-министр Исламской Республики Пакистан Махаммад Наваз Шариф - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий суд комиссияси қошидаги махсус тергов гуруҳи томонидан ўтказилган дастлабки суриштирув ишлари ўтган йилнинг ёз фаслида ниҳоясига етган ва шундан бир оз вақт ўтиб комиссия баёнотига асосланган ҳолда мамлакат Олий суди тергов фигурантларига қарши жиноий иш қўзғатиш қарорини чиқарган эди

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Покистон Олий суди жума куни мамлакатнинг собиқ Бош вазири Навози Шарифга сиёсий фаолият билан шуғулланишни умрбод таъқиқлади, деб хабар қилмоқда Покистоннинг маҳаллий  Dawn нашри.

Сотрудники австрийской полиции - Sputnik Ўзбекистон
Покистоннинг №1 рақамли душмани қўлга олинди
Нашр хабарига кўра, суд қарори бешала судьялар томонидан бир овоздан тасдиқланган.

Илгарироқ Покистон Олий суди Навози Шарифни "Покистон мусулмон лигаси" партияси етакчилигидан четлаштирган эди.

2017 йилнинг июлида Покистон Олий суди Шарифни мамлакат Бош вазирлиги лавозимидан четлаштирган эди. Навози Шариф бу лавозимни "Панама ҳужжатлари" эълон қилинганидан сўнг уч маротаба (1990-1993, 1997-1999 и 2013-2017 йилларда) эгаллаган.

Панама ҳужжатлари Бош вазир фарзандлари офшор фирмаларига эгалик қилишганини кўрсатиб берган.

Олий суд комиссияси қошидаги махсус тергов гуруҳи томонидан ўтказилган дастлабки суриштирув ишлари ўтган йилнинг ёз фаслида ниҳоясига етган ва шундан бир оз вақт ўтиб комиссия баёнотига асосланган ҳолда мамлакат Олий суди тергов фигурантларига қарши жиноий иш қўзғатиш қарорини чиқарган эди.

Тергов маълумотларига кўра, Шариф Лондонда кўчмас мулкка эга бўлган, иккинчидан у Саудия Арабистонида Azizia Steel ва Hill Metal компанияларига асос солган ва 16та офшор компанияларида ўз улушларига эга бўлган.

Навози Шарифга унинг амалдор сифатида расмий даромад манбаидан ортиқ бўлган активларга эгалик қилиш айблови қўйилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0