ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Австрия полицияси бир неча ўнлаб кишилар ҳаётига зомин бўлганликда гумонланаётган киллерни қўлга олди, деб хабар қилди РИА Новости Kronen Zeitung нашрига таянган ҳолда.
Нашр хабарига кўра, 35 яшар Атиф З. Австрияга Венгриядан ноқонуний равишда киришга уринмоқчи бўлган паллада қўлга олинган.
Айблов материалларига кўра, эркак кейинги вақтларда киллерликдан воз кечиб, одам савдоси билан боғлиқ бўлган "бизнеснинг энг даромадли тури" билан шуғулланишга киришган.
У нолегал мигрантларни Сербия ва Венгрия орқали Австрияга ташиш билан шуғулланган. Яъни Атиф ўз бизнесини Сербия ва Венгрия ҳукуматлари томонидан 2016 йилдаёқ ёпиқ деб эълон қилинган ғарбий-болқон миграция йўли орқали амалга оширган.
Покистонлик Венгрия шоссесининг M60 километрида, Боли яқинида қўлга олинган, дейилган хабарда.