ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Вашингтон Анкарага Россиянинг С-400ларини харид қилишни маслаҳат бермайди ва Туркияга альтернатив зенит ракета мажмуаларини таклиф этишга тайёр, деб баёнот қилди АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис.
"Ҳозир шундай ҳолат рўй бераяптики, ҳудудлардан бирига умуман бир-бирига зид ракеталарга қарши мудофаа тизимларини олиб кирилмоқда. Ва бу ҳолат НАТО манфаатларига хизмат қилмаслиги шубҳасиз", — деган у вакиллар палатасининг қурол-яроғлар бўйича қўмитасида бўлиб ўтган эшитувда.
Шу билан бирга Пентагон раҳбари, Вашингтон Анқара билан музокаралар ўтказаётганини ва Туркияга Шимолий альянс стандартларига мувофиқ тизимларни етказиб беришга тайёрлигини қайд этган, деб ёзади РИА Новости.
Илгарироқ Россия ва Туркия С-400ни етказиб берилишини тезлаштиришга келишиб олгани ҳақида маълум бўлган эди. Бу қарор Владимир Путиннинг апрель ойида Тойиб Эрдўғон билан ўтказган учрашуви якунида қабул қилинган. Икки давлат етакчилари шунингдек, ЗРК устида истиқболда биргаликда иш олиб бориш ҳамда мажмуаларга ҳамкорликда хизмат кўрсатиш масалаларини ҳам муҳокама қилган.