Туркия Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуаларини харид қилмоқчи

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишЗРС С-400 "Триумф"
ЗРС С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"НАТОга аъзо мамлакатлар бу қароримизни жиддий қабул қиладилар ва бизнинг тизимимиз альянс талабларига мувофиқ келади, деган умиддамиз

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Туркия узоқ ва ўрта масофага учувчи С-400 "Триумф" зенит-ракета мажмуаларини харид қилиш борасида Россия билан музокаралар олиб бормоқда, деб баёнот қилган Туркия Мудофаа вазири Фикри Ишик. РИА Новости хабари асосида.

Россия Сурияга олиб кирган С-400 Зенит ракета комплекси. - Sputnik Ўзбекистон
Independent: Россия Ғарбга ўз ҳарбий техникаси “занглаб қолмаган"ини кўрсатиб қўйди
Илгарироқ, Туркия президенти матбуот-котиби Ибрагим Калин Москва ва Анқара Туркиянинг Ракетага қарши миллий мудофаа тизими лойиҳасини яратиш тўғрисида ҳамкорлик қилиши мумкинлиги, Владимир Путин ва Эрдўғон 10 октябр куни Истамбулда ўтган учрашувда бу масалани муҳокама қилганликлари ҳақида хабар берган эди.

"Ракеталарга қарши мудофаа тизими бўйича ишлар давом этмоқда. С-400 борасида нафақат Россия, балки худди шундай тизимга эга бошқа давлатлар билан ҳам музокаралар олиб бормоқдамиз. Россия айни вақтда бу масалада ижобий позицияда. НАТОга аъзо мамлакатлар бу қароримизни жиддий қабул қиладилар ва бизнинг тизимимиз альянс талабларига мувофиқ келади, деган умиддамиз. Лекин биз Россия томонидан билдирилган таклифни зинҳор рад этганимиз йўқ, у устида ишламоқдамиз. Бизнинг пировард мақсадимиз — бу тизимларни Туркиянинг ўзида ишлаб чиқариш", — деб айтган НТВ телеканали эфирида Ишик.

С-400 Зенит-ракета комплекси ва Москва крейсери “Хмеймим авиабазасига олиб келинди. - Sputnik Ўзбекистон
ЗРК С-400 ва "Москва" крейсери Сурияда жанговор навбатчиликни бошлашди
Эслатиб ўтамиз, Туркия Россияда ишлаб чиқарилаётган С-400 зенит-ракета мажмуаларига 2009 йилдаёқ қизиқиш билдирган. Аммо бу борада ҳамкорлик тўхтатиб қўйилган эди.

2015 йилнинг охирида Анқара, Франция ва Италия ҳамкорлигида ишлаб чиқарилаётган, С-400 мажмуаларига ўхшаб кетадиган SAMP-T зенит-ракета мажмуасини харид қилиш истагида эканлигини маълум қилган эди. Аммо келишув амалга ошмади.

Маълумот учун: кейинги йилларда дунёдаги барча армияларда душманни масофадан туриб йўқ қилиш, яъни юзма-юз тўқнашувдан сақлайдиган воситаларга кўпроқ урғу берилмоқда. Шу аснода, эски ракета мажмуалари модернизация қилиниб, янгилари яратилмоқда. Аммо душман авиациясини мағлуб қилиш учун мўлжалланган воситалар ҳар бир даврда алоҳида рол ўйнаб келган.

С-400 зенит-ракета мажмуаси ана шундай воситалардан биридир.

Янгиликлар лентаси
0