Ўзбекистонда жисмоний шахсларга такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи берилади

CC0 / pixabay / Мужчина за рулем
Мужчина за рулем - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент фармони билан 42 турдаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини бекор қилиш назарда тутилмоқда

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистонда жисмоний шахсларга такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи берилади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Приборная панель - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон шаҳарларида тезлик соатига 60 километр этиб пасайтирилиши мумкин

Бу борада "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек бизнес юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.

Энди, 2018 йил 1 июндан бошлаб енгил автомобилга эга бўлган жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор шаклида йўналишли такси сифатида йўловчиларни тижорат асосида ташиш ҳуқуқи берилади.

Ҳозирча ҳайдовчиларнинг йўналишга чиқишдан олдин мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши ва унинг автомашинаси техник кўрикдан ўтиш масалалари ноаниқ бўлиб турибди.

Ҳозирги кунда республикада такси паркларда барча ҳайдовчилар йўналишга чиқишдан олдин бу тадбирларни амалга ошириш зарурлиги тўғрисида тартиб амал қилади.

Шу билан бирга, бир ой олдин Ўзбекистон автомобил транспорт агентлиги раҳбар ходимлари жисмоний шахсларга йўловчиларни ташиш ҳуқуқини бериш масаласини кўриб чиқилмаёганлигини таъкидлагандилар.

Автомобиль Яндекс. Такси в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
"Яндекс.Такси" Ўзбекистонга нималар олиб келмоқда?

Бундай ҳолатда бу каби хизматларнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш қийин бўлади.

Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, йўловчиларни ташиш ҳуқуқи фақат лицензияга эга бўлган юридик шахсларга рухсат беради.

Такси ҳайдовчиси сифатида ишлашга истак билдирган автоулов эгалари ушбу турдаги транспорт хизматларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахс билан меҳнат шартномасини тузиши зарур.

Шундан сўнг, ТТ серияли махсус номерни олиш мақсадида ўзининг автоуловини юридик шахсга нотариал тартибда расмийлаштириб бериши керак. Бунинг натижасида автоулов эгаси ишга қабул қилиниб, меҳнат дафтарчасини олади.

Янгиликлар лентаси
0