Ўзбекистон шаҳарларида тезлик соатига 60 километр этиб пасайтирилиши мумкин

© Foto : dangquocbuuПриборная панель
Приборная панель - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу 2018-2022 йилларда мамлакатда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси лойиҳасида кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистон шаҳарларида ва аҳоли пунктларида рухсат берилган максимал тезлик 70 дан 60 км/соатгача пасайтирилиши мумкин.

Бу умумий жамоатчилик муҳокамаси учун қўйилган, 2018-2022 йилларда мамлакатда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси лойиҳасида кўзда тутилган.

Автомобильная трасса - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда автомобилни хавфли услубда бошқариш учун жарима жорий этилиши мумкин

2016 йил 1 мартдан Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари кучга кирди. Уларга кўра Ўзбекистон шаҳарларида ва аҳоли пунктларида рухсат берилган максимал тезлик 70 км/соатгача, халқаро трассаларда эса 100 км/соатгача белгиланган.

Ушбу ҳужжат лойиҳасини Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган. Концепция 2018 йил 1 майдан кучга киритилиши мумкин.

"Ўзбекистон шаҳарларида ва аҳоли пунктларида рухсат берилган максимал тезликни 60 км/соатгача белгилаш", — дейилган концепцияни амалга ошириш йўл ҳаритасида.

Ушбу қоидани 2019 йил 1 январгача йўл ҳаракат қоидаларига киритиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, концепция 1 июнгача аҳоли турар жойлардан ташқари 4 полосали йўлларда 80 км/соат, 3 полосали йўлларда — 60 км/соат, тоғли йўл участкаларида — 30 км/соат белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бундан ташқари, йўл ҳаракати хавфсизлиги кузатувисиз қишлоқ хўжалик, қўрилиш ва бошқа махсус техникаларни ҳаракатланишига тақиқ қўйиш кўзда тутилмоқда.

Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон одам ўлими билан тугаган йўл қоидабузарликлар сони 100 минг кишига 8,3 тани ташкил қилади. Бу "нисбатан юқори кўрсаткич" ҳисобланади. ИИВнинг маълумотларига кўра, ўтган ҳафтанинг ўзида бир нечта ЙТҲ оқибатида республиканинг бир қатор вилоятларида 30 ортиқ киши ҳалок бўлди, улар ичида болалар ҳам бор. Бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабаблари — тезликни белгиланган меъёрдан ошириш ва қарама-қарши йўл полосасига чиқиш.

Янгиликлар лентаси
0