Ўзбекистонда "Машиналарсиз кун" жорий этилиши мумкин

Oбуна бўлиш
Акция жамиятга автомобилларнинг ҳаддан ортиқ кўпайиши инсоният ва табиятга зарар келтириши ҳақида эслатиш, шунингдек ушбу транспорт воситасининг зарарсиз муқобиллари борлигини кўрсатиш мақсадида ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистон Европада ўтган асрнинг 70 йилларидан бери халқаро даражада ўтказиладиган «Машиналарсиз кун» рамзий акциясига қўшилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Приборная панель - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон шаҳарларида тезлик соатига 60 километр этиб пасайтирилиши мумкин

Бу 2018-2022 йилларга мўлжалланган йўл ҳаракати хавфсизлиги концепциясида кўзда тутилган.

Машиналарсиз кун ҳафтанинг жума куни ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Бу кунда аҳоли томонидан автотранспорт воситалардан фойдаланиш даражасини камайтириш, соғлом турмуш тарзи ва велосипедда юришни тарғиб қилиш, шунингдек экологик муҳитни асрашга йўналтирилган махсус акциялар ўтказилади.

Акция жамиятга автомобилларнинг ҳаддан ортиқ кўпайиши инсоният ва табиятга зарар келтириши ҳақида эслатиш, шунингдек ушбу транспорт воситасининг зарарсиз муқобиллари борлигини кўрсатиш мақсадида ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, машиналарсиз кун илк бор 1973 йилда Швейцарияда ўтказилган. Ўшанда мамлакат ҳукумати ёқилғи тақчиллиги туфайли аҳолини 4 кунга автомобиль ҳайдамасликка чорлаган эди. Кейичалик бу акцияга Европанинг бошқа давлатлари ҳам қўшилишди.

2002 йилдан бошлаб Еврокомиссия шафелигида ҳар йили 16-20 сентябр кунлари автомобил ҳафталигининг сўнги кунида машиналарсиз кун ўтказилади. Таҳминий ҳисоб-китобларга қараганда, "Машиналарсиз кун" акциясида ҳар йили 100 миллион киши иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0