Хоразмда бюджет ташкилотлари ойликлари тўланиши вақти назоратга олинди

© SputnikКупюры номиралом пятьдесят тысяч сум
Купюры номиралом пятьдесят тысяч сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хоразм вилояти мутасаддилари бюджет ташкилотлари ходимлари маоши ўз вақтида тўланиши учун шароит яратдилар

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Хоразм вилоятида 5 апрел санасига қадар барча бюджет ташкилоти ходимларининг март ойининг 2-ярми учун иш ҳақлари тўлиқ тўланиши назоратга олинди, деб хабар берилган Хоразм вилояти ҳокимлиги сайтида.

Илгизар Сабиров Хоразм вилоятига ҳоким этиб тайинланди

Хабарга кўра, жорий йилнинг 2 апрел кунида Молия бош бошқармаси бюджет ташкилоти ишчиларининг маошларини ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида 33,0 миллиард сўм миқдорида мақсадли трансферт маблағлари ажратган. Натижада ҳудудий ғазна ҳисоб рақамларида иш ҳақи тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун етарли миқдорда маблағлар шакллантирилган.

Шу билан бирга бюджет ташкилотлари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари томонидан ғазначилик органларига тақдим этилган тўлов ҳужжатлари асосида жорий йилнинг 5 апрелигача март ойининг 2-ярми учун иш ҳақлари барча бюджет муассасалари томонидан тақдим қилинган сўровномалар асосида жами 52,1 миллиард сўм тўлиқ молиялаштирилиши таъминланганлиги айтилмоқда.

Таъкидланишича, ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида тўланиши бўйича бюджет ташкилотлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш ва тегишли тўлов ҳужжатларини ғазначилик органларига ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан тегишли тармоқ бошқармалари ҳамда бюджет ташкилотлари билан амалий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилганлиги таъкидланган.

Янгиликлар лентаси
0