Илгизар Сабиров Хоразм вилоятига ҳоким этиб тайинланди

Oбуна бўлиш
Хоразм вилоятига янги ҳоким тайинланди

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Илгизар Сабиров Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти расмий сайти.

Абдусалом Азизов – Ўзбекистон Ички ишлар вазири - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ вазири ўзгарди: Абдусалом Азизов ўрнини собиқ прокурор эгаллади
"Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ: Илгизар Матякубович Сабиров Хоразм вилоятининг ҳокими лавозимига тайинлансин" — дейилади Ўзбекистон раҳбарининг 2017 йил 4 сентябрда имзоланган ПФ-5182-сон фармонида.

Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг аввалги ҳокими Пўлат Бобожонов президент фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири этиб тасдиқланган эди.

Янгиликлар лентаси
0