ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Сурхондарё вилоятида 2018 йил 1 апрелдан бошлаб Махсус кассалар иш бошлади, деб хабар қилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.
"Махсус кассалар Сурхондарё вилоятида 2018 йил 1 апрелдан бошлаб иш бошлади. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари ҳамда иқтисодий (эконом) класс авиачипталар нархларига 20 фоизгача чегирма тақдим этиб, темир йўл ва авиачипта харид қилиш харажатларини қисман қоплаш учун 300 минг сўм миқдорда беғараз тўлов бир йилда бир марта "Алоқабанк"АТБ амалга оширилади", — дейилади хабарда.
Ўз навбатида чипта харид қилгач фуқарога хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус кассаларда "ЎзАгросуғурта" ва "Кафолат" суғурталари ходимлари полюсларни расмийлаштиришади.