ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни 44,7%га оширди ва юк машиналари ишлаб чиқарилишини деярли шунча миқдорга қисқартирди. Бу кўрсаткичлар нимага боғлиқлиги ҳақида автомобиллар бўйича эксперт Игорь Моржаретто фикр билдирди.
"Мамлакатда енгил автомобилларга бўлган талаб ўта катта, у ерда одамлар машина олиш учун баъзан йиллаб навбатда турадилар. Ишлаб чиқарилган машиналарнинг каттагина қисми валюта эвазига бошқа мамлакатларга экспорт қилинади, ички талабни қондириш учун завод ҳозирча қувватни ошира олмайди. Юк машиналари билан боғлиқ вазият эса аксинча — улар асосан ички бозор учун ишлаб чиқарилади ва дефицит эмас", — дея изоҳ берди эксперт.
Моржареттонинг сўзларига кўра, мамлакатда бошқа бренддаги автомобилларнинг йўқлиги автомобил бозори билан боғлиқ вазиятни янада мураккаблаштиради.