GM Uzbekistan Ливан ва Иорданияга автомобил экспортини бошлади

© Газета.uzПартия автомобилей GM Uzbekistan
Партия автомобилей GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йил охирига қадар ушбу мамлакатларга 500 га яқин автомобил еткизиб бериш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. GM Uzbekistan Яқин Шарқ мамлакатларига автомобил экспортини боошлади, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Хусусан, Ўзбекистонлик автомобил ишлаб чиқарувчи Chevrolet Spark автомбилини Ливан ва Иорданияга етказиб беришно бошлади. Маҳсулотнинг биринчи партияси 23 январь куни етказиб берилди.

Компания хабарига кўра, йил охирига қадар Яқин Шарқ ҳудудига 500 та автомобил етказиб бериш режалаштирилган.

Айни дамда ушбу автомобилларни Тунисга етказиб бериш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0