Ўзбекистон божхоналарида хуфёна текширувлар ўтказилди

© Пресс-служба Государственного таможенного комитета На пригранично-таможенном комплексе «Гишт куприк» Ташкентской области сотрудниками таможенной службы пресечен незаконный вывоз крупной партии каракульских шкур
На пригранично-таможенном комплексе «Гишт куприк» Ташкентской области сотрудниками таможенной службы пресечен незаконный вывоз крупной партии каракульских шкур - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Текширувлар божхона ходимларининг хизмат давомида зиммасига юкланган вазифаларни қай даражада адо этаётганлиги, ҳушёрлиги ва огоҳлигини синовдан ўтказиш мақсадида ўтказилган

ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Божхона ходимларининг хизмат давомида зиммасига юкланган вазифаларни қай даражада адо этаётганлиги, ҳушёрлиги ва огоҳлигини синовдан ўтказиш мақсадида 16 маротаба хуфёна текширувлар ўтказилган. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар бермоқда.

Таможенный пост - Sputnik Ўзбекистон
Янги божхона кодекси – ҳалол рақобатни ривожлантиришга қаратилган

Хабарда билдирилишича, бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармасида Давлат божхона қўмитаси ҳамда "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси билан ҳамкорликда шахсий таркиб ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида маълум қилинди.

Мулоқотда асосий эътибор "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросига қаратилгани хабар қилинган.

Таъкидланишича, Давлат божхона қўмитаси томонидан пора бериш ва пора олишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида кўргазмалари, плакатлар ва стол устига қўйишга мўлжалланган буклетлар ишлаб чиқилган бўлиб, барча божхона бошқармалари, комплекслари ва постларига тарқатилган. Профилактик маърузалар, учрашувлар, индивидуал тартибда профилактик тарбиявий ишлар ва суҳбатлар ўтказилган.

Янгиликлар лентаси
0