Янги божхона кодекси – ҳалол рақобатни ривожлантиришга қаратилган

© Sputnik / Михаил Воскресенский, STF / Медиабанкка ўтишТаможенный пост
Таможенный пост - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги кодекс тадбиркорликни ривожлантириш, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш учун барчага бир хил имконият яратишга қаратилган.

ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида янги божхона кодекси лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги, Бош прокуратура ва Давлат Божхона қўмитаси  томонидан ишлаб чиқилган янги лойиҳа амалдаги божхона қонунчилигидаги бир қатор камчиликларини бартараф қилишга қаратилган.

Хусусан, янги кодексда божхона тўловларини барча учун бир хил қилиш ва шу вақтгача берилган имтиёзларни бекор қилишга асосий эътибор қаратилган.

Лойиҳада айтилишига кўра, амалдаги кодексда белгиганган қўшимча қиймат солиғи имтиёзлари туфайли, 2017 йилда Давлат бюджетига ҳисобланган божларнинг 25 %дан ками келиб тушган.

Янги божхона кодекси, қуйидаги асосий тамойилларга амал қилади:

  • Иқтисоднинг устувор ривожланиш йўналишларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда глобал қўшимча қиймат яратиш занжирларига мувофиқлик билан кириш мақсадида божхона назорат ва бошқариш ролини кучайтириш;
  • Ташқи иқтисодий фаолиятни назорат қилишни етакчи мамлакатлар тажрибасидан ва Жаҳон савдо ташкилоти принциплари ва нормалари асосида олиб бориш;
  • Маҳалий саноатни қайта жиҳозлаш учун, олиб кирилаётган техника ва техник ускуналар учун қулай шароитларни сақлаб қолиш;
  • Маҳсулоти экспортга йўналтирилаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни Республикада ишлаб чиқарилмаётган хом-ашё ва материаллар билан таъминлаш  учун шароит яратиш;
  • Маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, лекин уларни асоссиз ҳимоя қилмаслик учун, тайёр маҳсулотларга тариф эскалацияси (кенгайиши) принципларини қўллаш;
  • Божхона тўловлари ставкаларини ташқи иқтисодий фаолият кодлари (ТН ВЭД) бўйича классификация қилиш;
  • Акциз солиқларини ва акциз олинадиган товарлар рўйхатини Ўзбекистон халқаро шартномалари нормаларига мувофиқлаштириш;

Шунингдек, янги божхона кодексида тайинланган бож ва акцизлар ставкалари 2018 йилнинг 1 майидан бошлаб тасдиқланиши белгиланган.

Хусусийлаштирилган корхоналарга ёрдам бериш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси бир ой ичида тадбиркорлик субъектлари орасида адолатли рақобат қилиш ва “картел” шартномалари тузишни олдини олишга қаратилган чоралар ишлаб чиқиш топширилди.

Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Статистика қўмитаси ва Солиқ қўмитаси ички бозорда нархларни доимий мониторинг қилиб боради ва рақобатга халал бераётган ҳолатларни аниқлаш билан шуғулланади.

Рақобатни чеклашга қаратилган ҳолатлар аниқланганда улар ҳақидаги маълумот прокуратура органларига юборилади.

Янгиликлар лентаси
0