Ноқонуний миграцияни ташкиллаштиргани учун ўзбек ва қозоқ колонияга жўнатилди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишСмена караула в Исправительной колонии
Смена караула в Исправительной колонии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёвуз ниятли шахслар ёрдами билан Россияга кириш таъқиқланган Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг тўққиз нафар фуқароси Қозоғистон чегараси орқали Россияга кириб боришган. Ноқонуний миграция ташкилотчилари ўз хизматлари учун 300 минг рублдан кўпроқ маблағ олганлар

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Челябинск вилояти Варненский туман суди Россияга ноқонуний миграцияни ташкиллаштириш билан шуғулланган Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг икки нафар фуқаросини 2 ва 3 йилга колонияга маҳкум этди.

"Улар РФ ЖК 322 модда иккинчи қисми "а" бандида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган. Суд томонидан шерикларга умумий режимдаги ахлоқ тузатиш колониясида жазони ўташ кўринишида 2 ва 3 йиллик озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган", — деб хабар қилмоқда Россия Бош прокуратураси матбуот-хизмати.

Николай Патрушев - Sputnik Ўзбекистон
Патрушев: ноқонуний миграция - террорчилик ривожланиши учун қулай муҳит яратмоқда

Тергов маълумотларига кўра, шериклар 2016-2017 йилларда пул эвазига Россияга кириш таъқиқланган Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг тўққиз нафар фуқаросига Россия Федерациясига ноқонуний кириб келишни ташкиллаштириб берганлар.

Айбланувчилар РФ ноқонуний кириб боришни хоҳловчиларни топишган ва уларни Қозоғистон чегарасига олиб келишган. У ерда ноқонуний мигрантлар кесиб ўтиш жойи ва қоидалари ҳақида тегишли кўрсатмаларни олган, шунингдек, махфийлик ва Россия ҳудудига кириб боргандаги кейинги ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирилган. Шундан сўнг улар Россиянинг Челябинск вилоятига олиб ўтилган.

Кўрсатилган хизматлар учун ноқонуний миграция тарафдорлари ёвуз ниятли шахсларга 300 минг рублдан ортиқ маблағ тўлаганлар.

Прокуратура хабарига кўра, ноқонуний одам ташувчилар фаолияти ўтган йилнинг май ойида фош қилинган.

Янгиликлар лентаси
0