Чет эллик ходим Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари бўлди

Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ҳокими учун мутахассис ажратилиши тўғрисидаги келишувга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига ноябрь ойида қилган давлат ташрифи доирасида эришилган эди

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Жанубий кореялик Ким Ю Шик Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси бўлди, у мамлакат пойтахтида IT-лойиҳаларни ривожлантиришга кўмаклашади, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Проект Умного города Нурафшон - Sputnik Ўзбекистон
Тўйтепани танимай қоласиз: мамлакатнинг илк "ақлли" шаҳри қандай бўлади
Тошкент шаҳар ҳокимлигига биринчи хорижлик ходим ишга олинди. Жанубий кореялик мутахассис, Сеул мерияси департаменти вакили Ким Ю Шик шаҳар ҳокимининг пойтахт маъмурияти фаолияти тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши ишларига масъул маслаҳатчиси бўлди.

IT соҳасида 20 йиллик иш тажрибасига эга Ким Ю Шик Жанубий Корея пойтахтида ITни ривожлантириш билан шуғулланган ва Сеулдаги барча жамоат жойларининг бепул Wi-Fi нуқталари билан таъминланиши бўйича лойиҳада иштирок этган.

Тошкент шаҳар ҳокими учун мутахассис ажратилиши тўғрисидаги келишувга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига ноябрь ойида қилган давлат ташрифи доирасида эришилган эди.

Жанубий кореялик мутахассис билан бир йиллик шартнома тузилган. Ҳоким маслаҳатчисига маошни Сеул мерияси тўлайди, Тошкент ҳокимлиги эса унинг яшаш ва қатновлар учун кетган харажатларини қоплайди.

Янгиликлар лентаси
0