Таиландда Ўзбекистонга бағишланган журнал нашр этилди

Oбуна бўлиш
Нашрда эълон қилинган материалларда Ўзбекистон қадимий тамаддун маскани эканлиги, унинг кўплаб шаҳарлари Буюк Ипак йўлида жойлашгани қайд этилади

ТОШКЕНТ, 5 апр – Sputnik. Таиландда Berita Muslim Life журналининг Ўзбекистон, унинг тарихи ва бугунги тараққиётига бағишланган махсус сони нашр этилди. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар берди.

Инглиз ва тай тилларида чоп этилган журналдан ўрин олган туркум мақолаларда Ўзбекистон президенти Испаниянинг етакчи таҳлилий марказларидан бири — Барселона халқаро муносабатлар маркази (CIDOB) томонидан эълон қилинган халқаро вазиятга ўз таъсирини кўрсатган 40 нафар инсон рўйхатига икки марта (2016 ва 2017 йилларда) киритилгани айтилади.

Книга Россия и Узбекистан изданная в честь 25-ти летия установления дипломатических отношений между странами - Sputnik Ўзбекистон
Москвада Ўзбекистон ва Россия муносабатларига бағишланган китоб тақдимоти ўтказилди

"Бугун Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида "алоҳида баҳор"ни кечирмоқда. У ўз фаолиятининг биринчи куни давомидаёқ барча тахмин ва қолипларни синдириб мамлакатнинг очиқлик жараёни ташаббускори бўлди. Ўнлаб сиёсий маҳбуслар озод қилинди, қарийб уч минг киши афв этилди, минглаб кишилар махсус хизматларнинг "қора рўйхати"дан ўчирилди, матбуот эса илгари тақиқланган мавзуларни кўтариб чиқа бошлади. Буларнинг бари қўшни мамлакатлар билан муносабатларни яхшилаш бўйича дипломатик ташаббуслар билан биргаликда мамлакат ичкарисида ва унинг ташқарисида ҳам кўпчилик кутмаган некбинликни уйғотиб, Ўзбекистонда янги муҳитни яратди", дея рейтинг тузувчилардан иқтибос келтирилади журналда.

Туристы в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Италиялик журналистлар Ўзбекистонга келишди

Нашрда эълон қилинган материалларда Ўзбекистон қадимий тамаддун маскани эканлиги, унинг кўплаб шаҳарлари Буюк Ипак йўлида жойлашгани қайд этилади.

Яна бир мақолада Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликда улкан салоҳият ва фойдали тажрибага эга эканлиги эътироф этилган. Ҳозирги кунда республикада иқтисодиётнинг турли секторларига хориж инвестицияси кириб келишига сабаб бўлаётган бир нечта эркин иқтисодий зоналар фаолият юритаётгани таъкидланган.

Таъкидланишича, "Berita Muslim Life"нинг махсус сони Таиланд жамоатчилигини Ўзбекистон тараққиётидаги сўнгги ўзгаришлар билан танишиш ҳамда мамлакатни маърифий ва зиёрат туризмининг янги йўналиши сифатида ўзлари учун кашф этиш имкониятини яратиб беради.

Янгиликлар лентаси
0