ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Москвада Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг 25 йиллигига бағишлаб чиқарилган каталог тақдимоти бўлиб ўтди.
2017 йилда Ўзбекистон ва Россия юбилейни нишонлади: икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлди. Ушбу айём муносабати билан Тошкентда россиялик ва ўзбекистонлик тарихчилар томонидан тайёрланган кўргазма ўтказилди.
25 йил давомидаги ҳамкорликка оид шартномалар матнлари, тарихий фотосуратлар ва ташрифлар натижалари алоҳида тўплам сифатида нашр этилди. Бугун Россия пойтахтида халқаро муаллифлар жамоаси тайёрлаган китоб тақдимоти бўлиб ўтди.
Маросимда Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов иштирок этди. У чорак аср давомидаги икки давлат ўртасидаги муносабатлар ҳозирда юқори чўққига чиққанлигини эътироф этди.
Тақдимоти бўлиб ўтган каталог ҳозирча 300 нусхада чоп этилган. Россия давлат иқтисодиёт архиви директори Елена Тюринанинг айтишича, омманинг қизиқишига қараб китоб қўшимча ададда нашр этилади.